ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
𝐈

𝐈𝐧𝐟𝐨 𝐔𝐳 - 𝐓𝐞𝐳𝐤𝐨𝐫 𝐱𝐚𝐛𝐚𝐫𝐥𝐚𝐫 Chat

сообщение · 2026-07-30 05:10 UTC
S
Фотография
click to show
#диққат #тарқатинг ⚡️⚡️1-августдан 2-босқич бошланади! Фарзандини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга бермоқчи бўлганлар учун аризалар шаффоф тартибда қабул қилинади! ❗️Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизни ўз микроҳудудингизда бўлмаган бошқа мактабга (бўш ўринлар мавжуд бўлса) жойлаштирмоқчи бўлсангиз, 1-августдан эътиборан янги ариза юборишингиз мумкин. ⏺️ Энг асосий қоида: Биринчи ва иккинчи босқичлар бир-бирига мутлақо боғлиқ эмас! Аввал топширган аризангиз, янги ариза юборишингизга халақит бермайди. Уни бекор қилиш ёки ўчириш талаб этилмайди. 👉 1-августдан бажарилиши керак бўлган 5 та оддий қадам: 1️⃣ Аввалги аризангиз тизимда қолаверсин, уни бекор қилиш шарт эмас. 2️⃣ my.gov.uz порталидаги “1-синфга қабул“ хизматига киринг, фарзандингизни танланг ва жараённи қайтадан бошланг. 3️⃣ Ҳудудий даражани тўғри танланг. Маълумотларни тўлдиришда «Ариза топширишнинг ҳудудий даражаси» майдонида албатта «Туман доирасида қабул» бандини белгиланг. Шунда кейинги қадамда тизим сизга микроҳудудингиздан ташқаридаги ҳудудни танлаш имкониятини беради. 4️⃣ Бўш ўринлари мавжуд бўлган керакли мактабни танланг ҳамда аризани тасдиқланг. 5️⃣ Янги аризангиз тасдиқлангач, тизим автоматик равишда мактабга бориш вақтини белгилайди (у ҳақида билдиришнома юборилади). ⚠️ Ҳужжат топшириш бўйича муҳим эслатма: Янги (2-босқич) ариза бўйича ижобий жавоб олганингиздан сўнг, фарзандингизнинг ҳужжатлар тўпламини янги танланган мактабга шахсан бориб топширишингиз шарт. 📲 Маълумотни 1-синфга чиқадиган фарзанди бор яқинларингиз ва ота-оналар гуруҳларига улашинг! 🔵 @INFOUZ
121 ·

Вся лента · оригинал в Telegram

Open in Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog