30 July 2026
Видео
1010902043_AQP1BEhUgdLeSpVjKRH9B_NXyNbWb0P75BmeVj8xgO4bIMBtk · 27.1 MB · click to show
1010902043_AQP1BEhUgdLeSpVjKRH9B_NXyNbWb0P75BmeVj8xgO4bIMBtk · 27.1 MB · click to show
❗️Гвардейский ГАИ да одамла 5 соатлаб навбат кутмоқда! Дахшат...
Шундоқ катта жойда битта дона инспектор ишламоқда(ми?)🤦♂️
Баъзи тўловлар отти каласидек аммо одамларни вақтини ҳам ўғирлашмоқда!
🔵 @INFOUZ
117 · Фотография
click to show
click to show
ДХХ: Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар сўраган шахслар ушланди
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва у билан ўзаро тил бириктирган, муқаддам судланган 47 ёшли шахс ушланди.
Таъкидланишича, улар тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 3,5 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишади ва бунинг учун кредит суммасининг 12 фоизини — 420 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтлари қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Банк номи ошкор қилинмаган.
🔵 @INFOUZ
106 · Фотография
click to show
click to show
Ўзбекистон газни кўпроқ сотиб олиб, камроқ ишлаб чиқаряпти.
2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда газ ишлаб чиқариш 16 фоизга камайди. Шунинг ўзида газ ва суюлтирилган газ импорт қилиш учун 972 млн доллар сарфланди — бу ўтган йилга нисбатан 40% кўп.
Фақат июнь ойининг ўзида импорт харажатлари 247 млн долларга етди. Газ ишлаб чиқариш эса бир йилда қарийб 30%га қисқарди.
🔵 @INFOUZ
97 · Фотография
click to show
click to show
#Диққат 📚
❗️Ўқитувчиларнинг мажбурий тиббий кўриги энди давлат ҳисобидан ўтказилиши мумкин.
🩺 Ҳар йили баҳсларга сабаб бўладиган “тиббий кўрик учун тўлов” масаласига ечим сифатида Вазирлар Маҳкамасининг янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
📌 Лойиҳага кўра:
▪️ мактаб, боғча ва бошқа таълим муассасаларида фаолият юритувчи педагоглар;
▪️ болаларга таълим ва тарбия берувчи ходимлар
💰 мажбурий тиббий кўрикдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, кафолатланган тиббий хизматлар доирасида ўтказилади.
✅ Бу орқали ўқитувчилардан тиббий кўрик учун маблағ ундириш амалиётига чек қўйилиши кутилмоқда.
🔵 @INFOUZ
106 · Фотография
click to show
click to show
#диққат #тарқатинг
⚡️⚡️1-августдан 2-босқич бошланади!
Фарзандини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга бермоқчи бўлганлар учун аризалар шаффоф тартибда қабул қилинади!
❗️Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизни ўз микроҳудудингизда бўлмаган бошқа мактабга (бўш ўринлар мавжуд бўлса) жойлаштирмоқчи бўлсангиз, 1-августдан эътиборан янги ариза юборишингиз мумкин.
⏺️ Энг асосий қоида: Биринчи ва иккинчи босқичлар бир-бирига мутлақо боғлиқ эмас! Аввал топширган аризангиз, янги ариза юборишингизга халақит бермайди. Уни бекор қилиш ёки ўчириш талаб этилмайди.
👉 1-августдан бажарилиши керак бўлган 5 та оддий қадам:
1️⃣ Аввалги аризангиз тизимда қолаверсин, уни бекор қилиш шарт эмас.
2️⃣ my.gov.uz порталидаги “1-синфга қабул“ хизматига киринг, фарзандингизни танланг ва жараённи қайтадан бошланг.
3️⃣ Ҳудудий даражани тўғри танланг. Маълумотларни тўлдиришда «Ариза топширишнинг ҳудудий даражаси» майдонида албатта «Туман доирасида қабул» бандини белгиланг. Шунда кейинги қадамда тизим сизга микроҳудудингиздан ташқаридаги ҳудудни танлаш имкониятини беради.
4️⃣ Бўш ўринлари мавжуд бўлган керакли мактабни танланг ҳамда аризани тасдиқланг.
5️⃣ Янги аризангиз тасдиқлангач, тизим автоматик равишда мактабга бориш вақтини белгилайди (у ҳақида билдиришнома юборилади).
⚠️ Ҳужжат топшириш бўйича муҳим эслатма:
Янги (2-босқич) ариза бўйича ижобий жавоб олганингиздан сўнг, фарзандингизнинг ҳужжатлар тўпламини янги танланган мактабга шахсан бориб топширишингиз шарт.
📲 Маълумотни 1-синфга чиқадиган фарзанди бор яқинларингиз ва ота-оналар гуруҳларига улашинг!
🔵 @INFOUZ
121 · Фотография
click to show
click to show
📉 Дунё бўйлаб спиртли ичимликлар савдоси кескин тушиб кетмоқда
Bloomberg таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик 50 та алкоголь ишлаб чиқарувчи компаниянинг умумий бозор капиталлашуви сўнгги 4 йил ичида 830 миллиард долларга камайган.
Сабаби нимада?
• З-авлод ва ёшлар: Янги авлод вакиллари ичкиликдан деярли бутунлай воз кечмоқда.
• Соғлом турмуш тарзи: Одамлар оммавий равишда соғлом ҳаёт кечиришга ўтмоқда.
Баъзи давлатлардаги ичкилик фестиваллари ҳам айнан ушбу тушиб бораётган савдони сақлаб қолиш ва хавотирлар манбаи бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
🔵 @INFOUZ
112 · Фотография
click to show
click to show
Фарғонада сифатсиз бензин сотган АЁҚШ жаримага тортилди
«Ўзэнергоинспекция» томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирида «V. M. G. S.» МЧЖга қарашли автойўқилғи қуйиш шохобчасида қоидабузарлик аниқланди.
Лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур АЁҚШда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифати талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди.
Қоидабузарлик оқибатида сотилган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида — 21,3 миллион сўм жарима қўлланилди.
Шунингдек, шохобчада сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ҳамда уларнинг сифатини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.
🔵 @INFOUZ
107 · Видео
IMG_2291.MP4 · 2.6 MB · click to show
IMG_2291.MP4 · 2.6 MB · click to show
❗Россияда ўзбекистонликларни таҳқирлаш давом этмоқда
Кун.узга кўра Россиянинг Москва шаҳрида яна Ўзбекистон фуқаролари таҳқирланган.
Ҳолат қурилиш майдонларидан бирида рўй берган.
“Ўзбеклардан ташқари, қирғиз, тожиклар ҳам бор эди ва уларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида, бироқ ҳеч ким буни сўрамай уларни таҳқирлади, чўккалаб юришга мажбур қилди” дея маълум қилган таҳририят билан гаплашган юртдошимиз.
☝Бугунги Россия замонавий қонунлар устувор давлат эмас, у миллатчи, айирмачи, агрессор мамлакатга айланмоқда. Миллатчи мамлакатни эса буюк парчаланиш кутади.
🔵 @INFOUZ
80 · Видео
IMG_1614.MP4 · 17.4 MB · click to show
IMG_1614.MP4 · 17.4 MB · click to show
Яхши қиз йўқ, яхши йигит йўқ деяётганда аввал ўйлаш керак, мен шунга муносибманми?
Никоҳ бу ибодат, ўйинчоқ эмас. Юзида озгина соқоли чиқиб, билаги сал шишиб қолса бир қизни бирдан қизим мани деб қўлтиқлаб югуриб кетиш, бу ҳали никоҳга тайёр дегани эмас. Тайёр емасми бировни қизини бошини айлантирмасин, бировни уйига совчи жўнатиб ҳаётини расво қилмасин!
🔵 @INFOUZ
35 ·