Фотография
click to show
click to show
Фарғонада сифатсиз бензин сотган АЁҚШ жаримага тортилди
«Ўзэнергоинспекция» томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирида «V. M. G. S.» МЧЖга қарашли автойўқилғи қуйиш шохобчасида қоидабузарлик аниқланди.
Лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур АЁҚШда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифати талаб даражасида эмаслиги маълум бўлди.
Қоидабузарлик оқибатида сотилган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида — 21,3 миллион сўм жарима қўлланилди.
Шунингдек, шохобчада сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ҳамда уларнинг сифатини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатма берилди.
🔵 @INFOUZ
107 ·