Фотография
click to show
click to show
Қашқадарё вилояти
МЕЛИОРАЦИЯ СОҲАСИДАГИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция томонидан Касби туманидаги «Эгамбердиев Кенжа бобо» фермер хўжалиги ҳудудидан ўтувчи ЮК-6-8 коллектори тармоғида амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Мелиоратив экспедиция бошлиғи А. Шарипов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги «Сув фонди ерларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳақида маълумот берди.
Тадбирда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мавжуд машина ва механизмлардан самарали фойдаланиш, мелиоратив кадастрни юритиш, коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини баҳолаш ҳамда уларни мунтазам инвентаризациядан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш ва ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
***
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда йиғилиш ўтказилди. Унда туманлардаги мелиоратив объектларда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ва самарадорлиги, шунингдек, белгиланган вазифалар ижроси атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилиш давомида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, Мелиорацияни ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушумини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Туманлар ҳудудидаги мелиоратив объектларда жорий йилда бажарилган ишлар ва эришилган натижалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
858 ·