Фотография
click to show
click to show
Фотография
click to show
click to show
Мирзаободда сув хўжалиги масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди
Мирзаобод тумани ҳокимлигида Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш республика инспекцияси бошлиғи Р.Рахимов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда инспекция ва сув хўжалиги тизими масъуллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориш тизимидаги мавжуд муаммолар ҳамда фермерларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Қабул давомида фермерлар томонидан билдирилган мурожаатлар батафсил кўриб чиқилди. Кўплаб масалалар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар ва ижро муддатлари белгиланди.
Бундай сайёр қабуллар сув хўжалиги тизимидаги муаммоларни тезкор бартараф этиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда фермерлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
1K ·