Web appOpen in Telegram
MMacroBS

MacroBS

@macrobs · channel · Business · indexed since 2026-05-24
1 062subscribers−15 in a week
96posts in the index
M
MacroBS
Link
click to show
Муаммонинг илдизи фискаль сиёсатда Марказий банкнинг бугунги йиғилишда кейинги йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Асосий мақсад - кейинги йилларда инфляция бўйича қўйилган кўрсаткичга эришиш. Жуда ҳам тўғри йўналиш. Бир хонали инфляцига эришиш макроиқтисодий барқарорликнинг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Шунингдек, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига эътибор берсак, Марказий банк келгусида базавий ва оптимистик сценарийда монетар сиёсатни “нисбатан қатъий”, яъни фоиз ставкаси юқорироқ бўлишини маълум қилмоқда. Бу қанчалик тўғри йўл бўлади? Ўзбекистондаги монетар-фискаль сиёсатнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, инфляцияни яратувчи омиллар асосан самарасиз фискаль ҳаражатлардир. Тушунтиришга ҳаракат қиламан. Иқтисодиётда ресурслар чекланган. Бу ресурсларнинг истеъмолчиси бир тарафдан давлат ҳисобланса, иккинчи томондан хусусий сектордир. Агар давлат томонидан ресурслар самарали ишлатилмаса, бунинг оқибатида иқтисодиётда юқори фоизлар шаклланади. Иқтисодчилар буни “crowding out” деб аташади. Масалани янада ёмонлаштирувчи ҳолат – Ўзбекистонда давлат сектори ресурслар учун хусусий сектор билан тенг шароитда курашмайди. Улар учун турли кўринишдаги доимий имтиёзлар мавжуд. Сўнгги йилларда давлат бюджети ҳаражатлари кескин ортди. Мазкур пул маблағларининг самарадорлиги нисбатан паст эканлигини ҳисобга олсак, монетар сиёсат бўйича белгиланган мақсадга эришишда фискаль ҳаражатларни қанчалик самарали ишлатилаётганлигини баҳолаш ва самарасиз ҳаражатларни кескин камайтиришни талаб этади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон шароитида монетар сиёсат фискал сиёсат билан ҳамоҳанг олиб борилмаса, инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди. Агар бюджет ҳаражатларидаги самарасиз ҳаражатлар камайса, монетар сиёсатни “нисбатан қатъий” позициясидан қочиш мумкин бўлади. Бу иқтисодиётда фоиз ставкаларнинг пастроқ шаклланишига ва хусусий инвестицияларни кўпайишига туртки беради. Натижада, пул-кредит сиёсатининг йўнали
25 · 6.9K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Серқуёш, Замбияга ўхшама! Замбия ҳам ислоҳотларни биздан 5 йил олдин, 2011-йили бошлаган экан; Давлат қарзи 2011 йили ЯИМга нисбатан 21% бўлса, ҳозир - 120%. Ташқи қарзлар асосан евробондлар чиқариш ва Хитойдан олинган қарзлар ҳисобига шаклланган . Жуда ўхшаш Серқуёшга. Серқуёш, Замбияга айланма, қайт бу йўлингдан! https://www.economist.com/middle-east-and-africa/2020/11/14/zambia-is-starting-to-look-like-zimbabwe-the-failure-next-door
99 · 5.3K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Хулоса учун Олмани олма билан таққослаш керак дейди, инглизлар. Охирги пайтлар айрим рақамларимиз ривожланган давлатларга солиштириб юбориляпти. Шунга Нигерия бўйича қуйида берилган рақамлар асқотиб қолиши мумкин. Иқтисодиёт диверсификация қилинмаган – Африка давлатлари билан савдо айланмаси ЯИМга нисбатан атиги 2%. Бутун иқтисоди нефть хом-ашёсига боғланган. Нефт - экспортнинг, давлат бюджетининг асосий тушумини ташкил этади. 1970 йилда Нигерия жон бошига ЯИМи Индонезияникидан 2 баравар юқори бўлган. Бугун эса тескариси. Нефтни экспорт қилсада – бензин етишмайди. Сабаби, нефтни қайта ишлай олмайди. Нефтни экспорт қилсада, аҳолисини свет билан таъминлай олмайди. Энергия қашшоқлиги бўйича ҳолат ақл бовар қилмас даражада: 200 млн одам 28 млрд квт/соат энергия сарф этади. Таққослаш учун бу кўрсаткич Хиндистонда - 1500 млрд квт/соат, Хитойда - 6500 млрд квт/соат. Шундай бўлсада одамларига қойил қолиш керак – бир гигаватт электр қувватига тўғри келувчи ЯИМ бўйича дунё бўйича энг катта кўрсаткичга эга экан. Яъни, электрэнергия тармоғи шу даражада самарасизки, хатто, Ўзбекистон ҳам хавас қилса бўлади. Ишсизлик, айниқса ёшлар ўртасидаги ишсизлик юқори. Салкам аҳолисининг ярми - 94 млн киши қашшоқликда яшайди. Аҳолининг ярми мамлакатни тарк этиш истагида. 21-аср драмаси бўлиши мумкин экан Нигерия. Хулоса қилишга яхши давлат экан. Хулоса қиладиган давлатлар бор, ҳозирча. @macrobs
65 · 17.9K ·
M
MacroBS
Азизлар, кириб келган ЯНГИ йил муборак бўлсин!
1 · 2.6K ·
M
MacroBS
Link
click to show
АҚШ энди демократик давлат эмасми? Давлатларнинг сиёсий режим қандайлигини таснифловчи The Polity Project деган проект бор. Шу проект 2020 йилдан бошлаб АҚШнинг сиёсий тизимини «демократия»дан «анократия»га туширган. Polity орқали 1800-йилдан то бугунга қадар ҳар бир давлатнинг сиёсий режимининг кандай ўзгарганлигини кўриш мумкин. Бунда ҳар бир давлатга бахо (индекс) ҳисоблаб чиқилган бўлиб, унинг интервали -10 дан +10 гача. -10 бу автократик, +10 эса соф демократик давлат дегани. Рейтингга кўра, агар қўйилган баҳо +6 дан баланд бўлса, мазкур давлат «демократик» ҳисобланади. Бунда, давлатни демократия ёки демократия эмаслигига ажратишда фуқаролар ўзларининг хоҳиш-истакларини ифода эта олиши ва ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги ҳолатига бахо берилади. Рейтингдаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири “ижро этувчи ҳокимиятнинг чегараси/тийиб турилиши” бўлиб, энг катта вазн шунга берилган. Юқорида айтилганидек, Polity 2020-йилдан бошлаб АҚШнинг рейтингини +8 дан +5 баллга туширган. Бу рейтинг бўйича Америка энди демократик давлат эмас… анократия. Қанчалик тўғри бундай таснифлаш? АҚШ энди «демократик» давлат эмасми? Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Пол Постнинг фикрича, АҚШни бундай таснифлаш нотўғри ва мантиқсиз. Агар 2020-йилдаги воқеалар бир нарсани кўрсатиши керак бўлса, бу демократиянинг асосий компоненти бўлган ижро ҳокимиятининг чегараланганлиги АҚШда қанчалик кучли эканлигини кўрсатди. Унинг фикрича, Трампнинг Президентлик давридаги хулқ-атворининг шундай ёмонлиги, айнан АҚШда ўзаро тийиб-туриш механизмлари, ижро ҳокимиятининг фаолияти чекланганлигининг ифодасидир. Бундай тарзда АҚШнинг рейтинги пасайтирилиши биринчи марта эмас. 2016-йили хам АҚШнинг рейтинги +10 дан +8га туширилган. 2016-йилда нима содир бўлган деб ўйларсиз… Трампнинг сайланиши. Агар мазкур кўрсаткичга ишонилса, АҚШда демократия даражаси 2016-йилда 1845-йилга нисбатан паст бўлган деган хулосага келинади. Худди шундай ҳолат Буюк Британия билан ҳам содир бўлган. Брекзитнинг содир бўл
12 · 3K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Марказий банк мустақиллиги ва даромадлар тенгсизлиги 10та макроиқтисодчидан сўрасанг 11таси қўшиладиган бир ғоя бор – Марказий банк ўз фаолиятида ҳукуматдан мустақил бўлиши керак. Хақиқатда сўнгги йилларда бутун дунё амалиётида Марказий банкларга инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиш учун мустақиллик берилиши умумий трендга айланди. Ва бу иш макроиқтисодиёт фанида эришилган энг катта амалий ютуқлардан бири сифатида қараб келинади. Мазкур жараён билан параллель равишда эса сўннги 40 йилда кўплаб ривожланган давлатларда даромадлар тенгсизлиги ҳам кучайди. Аҳолининг маълум бир кичик қатлами эгалик қиладиган даромад (бойлик) улуши катталашиб кетди. Тенгсизлик масаласи, айниқча, француз иқтисодчиси Томас Пикеттининг “Capital in the Twenty-First Century” китоби инглиз тилига таржима қилингандан сўнг иқтисодиётнинг бош мавзусига айланди қолди. Унинг сабаблари, келтириб чиқарувчи омиллари ва оқибатлари бугун авторитет иқтисодчиларнинг диққат эътиборида. Энди бу баҳсга Жаҳон банки иқтисодчилари ҳам қўшилмоқда. Бу қўшилиш кўплаб мақроиқтисодчиларни устидан муздек сув қуйгандай бўлса ажабмас. Сабаби Жаҳон банки иқтисодчиларининг сўнгги тадқиқотида ёзилишича - Марказий банк мустақиллиги мамлакатда (даромадлар/бойлик буйича) тенгсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин экан. Бу дастлаб ғайритабиий гипотезадек туюлиши мумкин. Чунки макроиқтисодиёт бўйича исталган китобни очиб қарасангиз монетар сиёсат узоқ муддатда нейтрал ҳисобланади - иқтисодий ўсиш, даромадлар тақсимоти каби реал ўзгарувчиларга таъсир кўрсатмайди. Бу тадқиқотда ҳам шу ҳолатга урғу берилган ҳолда Марказий банк мустақиллиги тенгсизликни тўғридан- тўғри келтириб чиқаради деб иддао қилинмайди. Балки, муаллифлар фикрича, мазкур боғлиқлик Марказий банк мустақиллигининг натижасида пайдо бўлувчи сиёсатларнинг ҳосиласидир. Бошқача айтганда, Марказий банк мустақиллигинининг «побочный эффекти» тенгсизликни келтириб чиқаради. Соддароқ тушунтирганда Марказий банк мустақиллиги шароитида давлатнинг монетар ва
29 · 4K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Халқаро валюта жамғармасининг глобал иқтисодиёт бўйича янги прогнозларни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2021-йил учун макроиқтисодий прогнозларини янгилади. Унга кўра, ўтган йилги кескин пасайишдан сўнг глобал иқтисодиёт жорий йилда 6%га ўсиши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу галги кутилмалар жамгарманинг октябрь ойидаги прогнозларидан бироз яхшиланган. Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий ўсиш прогнозлари қуйидагича: - Хитой - 8,4%; - Россия - 3,8% . - Қозоғистон - 3,2%. ХВЖнинг прогнозига кўра, 2021-йилда Ўзбекистон иқтисоди 5,0% га ўсади. Аввалроқ, Жаҳон банки иқтисодий ўсишни 4,8% бўлишини башорат қилганди. —————— 2020-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш сурати 1,6%ни ташкил этганини ҳисобга олсак жорий йилда кутилаётган иқтисодий ўсиш ўтган йилда эришилмаган (5-6% атрофидаги) ўсишни қоплаш учун етарли бўлмайди. @macrobs
12 · 4.1K ·
M
MacroBS
Photo
click to show
Марказий Осиё давлатларига фан ортиқчалик қилади Юқоридаги расмда давлатларнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига (R&D) киритган инвестицияларининг Ялпи ички маҳсулотидаги улуши ва уларнинг 2014-2018 йиллардаги ўзгариши келтирилган.
53 · 3.9K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Халқаро валюта жамғармасидан “вертолёт пуллар” Пандемия натижасида дунё иқтисодиётида тинчлик пайтидаги энг ёмон ҳолат қайд этилди. ХВЖнинг маълумотларига кўра, 2020 йилда глобал ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 3,5%га камайган бўлса, 150 дан ортиқ давлатларнинг жон бошига ЯИМ ҳажми 2021 йилда 2019 йилга нисбатан камайган. Пандемия инфляция даражаси паст, давлат бюджетида етарлича захиралар мавжуд, етарлича халқаро валютага эга, давлат қарзи барқарор бўлган ривожланган ва айрим ривожланаётган давлатлар учун иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдирмаяпти. Бироқ, айрим ривожланаётган ёки даромади паст тоифага мансуб давлатлар эса бундай қулай иқтисодий вазиятдан мосуво. Пандемиянинг иқтисодий асоратларидан тўлақонли қутулиш - аҳолини қўллаб-қувватлаш керак, вакциналаштириш, қарзларни қайтариш - учун қўшимча маблағ керак. Пулни қаердан олади бу давлатлар? Қўшимча пул эмиссияси иқтисодий вазиятни ёмонлаштиради, ташқаридан қарз олиш қиммат. Шу боис кўплаб иқтисодчилар 2008 йилги инқироздан сўнг амалга оширилган ишни қайтаришни– яъни ХВЖ томонидан унинг энг катта қуроли бўлган “Махсус қарз олиш ҳуқуқлари” (SDR)дан фойдаланишни сўраётгандилар. SDR ХВЖнинг ҳисоб-китоб бирлиги бўлиб, унга аъзо давлатларнинг квотасига мутаносиб равишда тақсимланадиган, халқаро ҳисоб-китобларларда ишлатилувчи халқаро захира актив. Бирор мамлакат, агар зарурият туғилса, ўзига тегишли SDRни бошқа валютага алшмаштириши, гаровга қўйиши, своп битимларда ишлатиши, у орқали қарзларини қайтариши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, мамлакатнинг халқаро захираси учун муҳим актив. Халқаро молиявий аҳволни яхшилаш, давлатларнинг иқтисодий имкониятини ошириш мақсадида ХВЖ ва ниҳоят қўшимча 650 млрд долларлик SDR чиқаришга яқин турибди. Ҳажми жиҳатдан бу сафарги SDRни жойлаштириш тарихдаги энг каттаси бўлади. Нима учун 650 млрд доллар ва у қандай тақсимланади? Ҳар бир SDRнинг янги чиқарилуви ХВЖ кенгаши аъзоларининг камида 85% томонидан мақулланиши керак. АҚШнинг овоз бериш улуши 16,5 фоиз. АҚШнинг рози
77 · 36.9K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Юқори инфляция сиёсий феноменми? Туркияга ўхшаб инфляция билан курашаётган яна бир давлат бор – Бразилия. Бразилияда ҳам инфляция даражаси икки хонали рақамга яқинлашиб қолган. Туркия Марказий банкидан фарқли равишда инфляцияни пасайтириш учун жорий йил Бразилия Марказий банки кетма-кет 5 маротаба фоиз ставкани кўтаришга мажбур бўлди. Лекин ҳали-ҳамон инфляция пасайиш трендига қайтмади. Бразилия Марказий банки октябрь ойида ҳам асосий ставкани кўтаришга сигнал бермоқда. Умуман олганда бугунги кунда инфляция глобал иқтисодий муаммога айланиб улгурган. Ва, иқтисодчиларнинг аксарият кўпчилик қисмининг фикрича, ҳозирги инфляция табиатига кўра монетар сиёсат билан алоқаси йўқ. Асосий муаммо – ялпи таклиф билан боғлиқ. Нарх наво кўтарилиши пандемия натижасида глобал иқтисодиётни “ўчирилиб қўйилиши”, талабнинг тикланишига таклифнинг улгурмаётганлиги, етказиб бериш занжирларидаги узилишлар (supply chain), йил бошидаги қурғоқчилик каби Марказий банклар назоратидан ташқаридаги факторлар таъсирида рўй бермоқда. Шунинг учун “Марказий банклар фоиз ставкани кўтаришга шошмаслиги керак” деган фикрлар кўпроқ тош босяпти. Шу маънода фоиз ставка инфляцияга қарши курашишда яхши инструментми ёки йўқми деган савол бугун яна баҳсга айланган. Бу баҳсни четлаган ҳолда Туркия ва Бразилиянинг тажрибасида яна бир бошқа бир умумийликни кўриш мумкин. Бу – иқтисодий сиёсатга нисбатан бизнес ва бозорда ишонч бўлишининг муҳимлиги. Туркия каби Бразилия ҳам сиёсий муаммолар гирдобида. Келаётган йилдаги сайлов олдиндан популистроқ бўлган Бразилия Президенти Жаир Болсанаро ва Бразилия Олий суди ўртасидаги низо Бразилия валюта курсига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кейинги йилнинг бюджет сиёсати бўйича ҳам хавф-хатарлар мавжуд. Буларнинг барчаси инфляция рақамларида акс этмоқда. Макроиқтисодий консенсус – инфляция юқориласа, фоиз ставкани кўтариш кераклиги бўйича ҳаракатланаётган Бразилия ва унинг тескарисини амалга ошираётган Туркияда ҳам асосий муаммо - сиёсий. Балким, Милтон Фридменнинг дикт
42 · 14.4K ·
M
MacroBS
Илон Маск энг бой одам Куни кеча Тесла компаниясининг бозор капитализацияси – акциялар сони ва миқдори кўпайтмаси – 1 триллион (!) АҚШ долларидан ортиб, Илон Маскни дунёдаги энг бой одамга айлантирди. Кечаги савдо якунлари бўйича Тесланинг бир дона акциясининг нарҳи 1 034,07 доллардан ёпилди. Шу ўринда Тесланинг яқин тарихи қизиқ. 2018-йили Илон Маск теслани публичный (акциялари бозорда савдо қилинувчи) компаниядан прайвтга (бир нечта одам эгалик қилувчи) айлантирмоқчи бўлади. Яъни, бозорда сотилаётган акцияларни барчасини 420$ доллардан сотиб олишини ва бунинг учун маблағни Саудия Арабистонининг суверен фондидан олишга келишганини маълум қилади. Бироқ, Маск бу ишни амалга ошира олмайди ва Тесла акциялари бозорда эркин олди-сотди қилинадиган оммавий компания сифатида қолади. Мана шу воқеадан то ҳозирги кунга қадар Тесланинг акциялари 1,100%га (орада битта акция 5га бўлинган) ўсган. Ўтган перспективада қаралса, Тесла юқоридаги битимни амалга оширганда компания акцияларини арзон нарҳда сотиб олган бўларди. Чунки, бугун 1 034,07 доллардан сотилаётган акцияларни 420 доллардан сотиб олган бўларди. Аммо, бу гапларнинг ҳаммаси гипотетик фаразлар. Компания прайвтга айланса бозорда унинг котировкасини, ҳақиқий бозор баҳосини аниқлайдиган “табло” мавжуд бўлмасди. Бозордан чиқиб кетса, акцияларга талаб яратиб, нарҳини кўтарувчи ритейл – майда инвесторлар мавжуд бўлмасди. Маскнинг бойлиги бугун 288,6 млрдга тенглигини ҳеч ким билмаган бўларди. Оммавий капитал бозорнинг энг катта қиймати ҳам шу – сизнинг қанчалик бой ва муваффақиятли эканлигингизни кўрсатади. Ғарбда ҳам очиқ капитал бозорини ҳушламайдиганлар кўпайган – “фақат фойда олишга қаратилган”, “узоқ муддатли барқарор ривожланиш билан уйғун эмас” деган фикрлар учрайди. Маск ҳам айнан шундан шикоят қилга ҳолда Теслани прайвт компанияга айлантиришни мақсад қилганди. Бозор эса сеҳрли кучга эга. Маскни электр автомобил яратиш бўйича катта орзуси бор эди. Йиллар давомида автомобил ишлаб чиқариш бўйича таргетлар
105 · 25.4K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Федерал захира тизими “тейперинг”ни бошлайди Коронавирус салбий оқибатларини бартараф этиш учун АҚШ Марказий банки (Федерал захира тизими) асосий ставкани – 0-0,25% коридоригача туширган эди. Шу билан бирга, Федерал захира тизими узоқ муддатли фоиз ставкаларни ҳам паст даражада ушлаб туриш мақсадида 2008 йилги инқироздан чиқиш пайтида амалга ошириган йирик активларни сотиб олиш - миқдорий юмшатиш (quantative easing) сиёсатини қайта тиклаганди. Мазкур сиёсати доирасида ўтган йил июнидан бошлаб Федерал захира тизими ойига 120 млрд долларлик қимматли қоғозларни сотиб олаётган эди. Юқоридаги сиёсат ва фискал қўллаб-қувватлов натижасида АҚШ иқтисоди кутилганидек корона инқироздан яхши чиқди. Август ойида ЯИМнинг 70%ни ташкил этувчи аҳолининг истеъмол ҳаражатлари йиллик ҳисобда рекорд миқдор 16 триллион АҚШ долларига етган. Аҳолини қўлида ортиқча 2,4 триллион жамғарма мавжуд. Август ойида 10,4 миллион янги иш ўринлари очилган – бир ишсизга 1,2та иш ўрни. Иқтисодиёт пандемиядан аввалги холатга кайтмокдами, бу монетар сиёсатни нейтрал холатга қайтаришни тақозо этади Шунга кўра, Федерал захира тизими “тейперинг” жараёнини - миқдорий юмшатиш сиёсати доирасида қимматли қоғозлар сотиб олиш ҳажмини ойига 15 млрд доллардан камайтириб бориш бўйича қарор қилган. Бу дегани “тейперинг” шу темпда давом этса, 2022 йилнинг ўрталарига келиб миқдорий юмшатиш якунига етишини англатади. Бу қарор жаҳон иқтисоди учун қанчалик аҳамиятли? 2013 йилда кузатилганидек “taper tantrum” - АҚШ ва глобал молия бозорларида фоиз ставкалари кескин кўтарилиши мумкинми? Умуман олганда мазкур қарор молия бозори иштирокчилари томонидан кутилган эди. Бугунги куннинг асосий хавф-хатари эса бошқа – стагфляция.
24 · 4.1K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Турк лираси тақдири нима бўлади? АҚШда фоиз ставкалар кўтарилиши ортидан ривожланаетган давлатлар валюталари қадрсизланишни бошлади. Энг катта пасайиш турк лирасида кузатилди ва кечаги савдоларда лира курси долларга нисбатан 13га етган . Асосий савол - турк лираси курси стабиллашадими, ёки қулашда давом этадими? Шу бўйича Wells Fargo' компаниясининг кутилмалари экан: Турк лирасининг нафақат ортга қайтишини, балки уни стабиллашишини ҳам кутмаётган бўлсакда, курснинг бундай кескин пасайиши Турк ҳукуматини қарши чоралар кўришга ундайди. Жуда яқин келажакда Туркия ҳукумати маҳаллий банклардан долларни қайта сотиш/лирани сотиб олишга кўрсатма беришини кутиш мумкин. Аммо, катта эҳтимол билан Туркия банклари ҳозирги пасайиш трендини тўхтатиш учун етарли АҚШ долларига эга эмас. Шунингдек, Туркия ҳукуматида хам лирани ҳимоя қилиш ва уни барқарорлаштириш учун валюта захиралари чекланган. Шунга кура, Турк ҳукумати Қатар, Хитой, Озарбайжон, Россия ва бошқа Осиё давлатларидан АҚШ доллари бўйича валюта своп операцияларни кучайтириш, муддатини узайтириш ва хаттоки янги линиялар очишни сўрашини кутиш мумкин. Мазкур своп линиялари Туркия Марказий банки учун маълум муддат ёрдам бериши мумкин. Аммо, фикримизча, бозордаги вазият жуда кескин ва своп линиялар жалб қилинган тақдирда ҳам бу келгусидаги лира девалвация трендини ўзгартиришига кучи етмаслиги мумкин. Юқоридаги фикрлардан кўринадики, лира курсига ҳеч бир бозор инструментлари ёрдам беролмаслиги мумкин. Назарий жиҳатдан Туркия яна нима қила олади? Фақат битта чора бор: капитал оқимлар (валюта) чиқиб кетишини тўхтатиш - капитал назоратини жорий этиш.
35 · 5.2K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Туркия дарси Молиявий глобаллашув маълум бир давлатни макроиқтисодий тартиб-интизомга мажбур қилади деган “миф” мавжуд. Яъни, евробондлар чиқариш, ўз ички молия бозорини халқаро инвесторларга очиш, турли рейтинглар, бенчмарклар яратиш доимий соғлом макроиқтисодий сиёсат (балансли бюджет, монетар сиёсатнинг ҳукуматдан ҳоли бўлиши) юритишга мажбур қилади деган бизга ҳам жуда таниш бўлган фикр бор. Гўёки, халқаро бозорга чиқмасанг тўғри макроиқтисодий сиёсат юрита олмайсан. Бу фикрга кўра, макроиқтисодий сиёсатда бироз хатолик бўляптими, халқаро молия бозори сигнал беради ва давлат уни тўғрилайди. Асли туркиялик, Гарвард универститети иқтисодчиси Дэни Родрик фикрича, Туркия мисолида юқоридаги ҳолатнинг акси кузатилди. “Туркиянинг “иқтисодий тажрибаси” айнан эластикроқ (қарз олиниши осонроқ бўлган) халқаро капиталнинг мавжудлиги туфайли кутилганидан кўра узоқроқ давом этди. Қимматли қоғозлар даромадлигидаги қисқа муддатли фарқ ортидан кириб келган капитал оқимлари йиллар давомида Эрдоганнинг нобарқарор макроиқтисодий сиёсатини “қўллаб-қувватлаб” келди. Пандемия ва капиталнинг ривожланаётган давлатлардан чиқиб кетиши натижасида Туркия мана шундай оғриқли ҳолатни яратишга мажбур бўлди. АҚШда монетар сиёсатнинг қаттиқлашуви шароитида Эрдоган учун лирани барқарорлаштириш энди қийин бўлади”. Бошқача айтганда, "молия бозори билан яшасанг, молия бозори билан ўласан" дейди Родрик.
17 · 5K ·
M
MacroBS
Swift'дан узулиш нима дегани? Россиянинг Украинани босиб олиши ортидан Россияни Swift'дан узиш кераклиги бўйича фикрлар билдирляпти. Swift нима ўзи? Унинг аҳамияти қанчалик юқори? Swift дунё бўйича 11 мингдан ортиқ молиявий инстистутларни бирлаштирувчи ахборот алмашиш тизими ҳисобланади. Белгияда жойлашган ва Европа иттифоқи қонуни бўйича фаолият юритади. Алоҳида айтиш керакки, Swift тўлов тизими эмас, балки ахборот алмашиш воситаси. Оддийроқ айтганда, ўз аъзоларига хабарлар юбориш имконини берувчи чат ёки телеграмдаги катта бир гуруҳга ўхшатиш мумкин. Унинг кўлами шу даражада каттаки, мазкур коммуникация ёрдамида кунига миллиардлаб давлатлараро транзакциялар амалга оширилади. Swift'дан у ёки бу давлатни узиш одатда АҚШ ёки Европа давлатлари ўзининг душманларини қаттиқроқ жазоламоқчи бўлган пайт кўтарилади. Аслида сиёсий бўлмаган бу тизим шунинг учун ҳам кўп танқидга учрайди. Яъни, бу тизим ғарб манфаатларига ён босади деб қаралади*. Россия қанчалик бу тизимга боғлиқ? Swift аҳамияти шундаки, бу тизим Россиянинг 30 фоиз экспортини ташкил этувчи нефт махсулотлари учун тўловларни келиб тушишини таъминлайди. Ҳисоб китобларга кўра, Swift'га уланган Россия 291 аъзосинининг пул оқимлари жами пул оқимларининг 1,5 фоизини ташкил этади. Мазкур тизимда юборилувчи хабарлар сони бўйича Россия дунёда 6-ўринда туради. Бу жуда катта рақам – Россиянинг йиллик ўтказма ҳажми 800 млрд долларга етиши мумкин. Бу Россия Ялпи ички маҳсулотининг ярмидан бироз кўп дегани. Swift муқобили мавжудми? Назарий жиҳатдан – ҳа бор. Бироқ агар тез, ишончли ва осон пул ўтказишни хохласанг, унда йўқ. Нима учун бошқа шундай тизимда бунинг имкони паст? Бу АҚШ долларининг кучи билан боғлиқ. Глобал тўловларнинг ярми, халқаро савдонинг 90 фоизи АҚШ долларида амалга оширилади. Swift орқали юборилган хабар бўйича доллардаги тўловлари одатда бир-бири билан ўзаро ҳисобрақамга эга бўлмаган банклар ўртасида амалга оширилади. Бунинг учун одатда АҚШ тўлов тизимига уланган маълум бир корреспонден
631 · 82.8K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Россия Марказий банкининг санкцияга тушиши Айрим банкларни SWIFTдан узиш билан бирга, аниқ бўлишича АҚШ ва Европа Россия Марказий банкини ҳам санкциялайди. Хатто нейтрал ҳисобланган Швейцария ҳам санкциялашга қўшилган. Марказий банкнинг санкцияланиши молиявий санкцияларнинг энг жиддийларидан. Аввалроқ бундай эҳтиромга Венусуэла, Шимолий Корея, Сурия ва яқинда Толиблар қўлига ўтган Афгонистон Марказий банклари эришган. Эътиборлиси, Россия Марказий банкининг санкцияга тушиши G-20 талик давлатлари Марказий банклари орасида биринчи марта кузатилиши бўлади. Санкция Россия Марказий банкининг олтин-валюта захираларидан фойдаланишни чеклашга қаратилган бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, Россия Марказий банки 600 млрд доллардан кўпрок захирага эга. Санкция орқали мазкур захиранинг тахминан 300 млрд доллари музлатилиши кутилмоқда. Нима учун бу захиралар аҳамиятга эга? Валютада катта захира тўплаш асосан ривожланаетган давлатларга ҳос феномен. Сабаби қандайдир шок содир бўлса, биринчи бўлиб мамлакатни хорижий капитал тарк этади. Капитални чиқиб кетиши миллий валютага босим ўтказиб, шу давлат молия тизимини издан чиқариши мумкин (девалвация, инфляция орқали). Шундай пайтда, Марказий банк миллий валютани қўллаш учун захиралардан фойдаланади. Захира хавфсизлик ёстиқчаси вазифасини бажаради. Лекин бу ёстиқча бир шарт билан ишлайди: аҳоли томонидан миллий валютага булган ишонч сал бўласада сақланиб туриши керак. Лекин ривожланаетган давлатларнинг сўнгги тажрибалари (Туркия, Аргентина) кўрсатяптики, инқироз пайти миллий валютага босим маҳаллий аҳоли томонидан ҳам кузатилиши мумкин (domestic capital flight). Кичик жамгармаси бўлганлар ўз капиталини сақлаб қолиш учун миллий валютани бошқа хавфсиз активга – асосан долларга айлантиришга тушади ("bank run"). Россия ҳолатида кўриш мумкинки ҳали кучли санкциялар жорий қилинишидан аввал «банкка югуриш» бошланган. Афтидан катта захирага эга бўлган Россия бундай шокни кўтариши мумкиндек кўринганди. Лекин Марказий банкка санкция кўйи
47 · 7.1K ·
M
MacroBS
Photo
click to show
Путин ва рубль - 22 йиллик тарих
47 · 6K ·
M
MacroBS
Идеал санкциялар пакети? Россия учун жиддий санкциялар қўлланиляпти: Европа фазосининг ёпилиши, SWIFTдан фойдаланишга чекловлар, Россия Марказий банкининг ғарб молия тизимидан бутунлай узилиши... Санкциялар қўлланила бошлагандан бери бир ҳолат бўйича эътироз бўляпти: нима учун санкциялар Россия иқтисодининг асоси бўлган энергия маҳсулотлари - газ ва нефть учун тўловларни истисно қилмоқда? Аҳир Россиянинг бугунги ҳаракатларнинг илдизида йиллар давомида мана шу маҳсулотларни сотишдан тушган пул ётмаяптими деган ҳақли эътирозлар АҚШ ва Европа раҳбарларига йўналтирилди. Эълон қилинган сўннги санкцияларда ҳам энергия маҳсулотлари учун тўловларни ўтказиш бўйича истисно сақланиб қолган. Бир қарашда парадокс ҳолат: (1) санкциялар Россияга Европа учун нефт ва газ сотишга имконият беради; (2) Россия ғарбга сотилган газ ва нефт учун долларни қабул қила олади; (3) лекин, Россия мазкур долларни ишлата олмайди ёки бошқа валютага конвертация қила олмайди. Савол туғилиши мумкин - нима учун Россия газ ва нефтни ўзи ишлата олмайдиган/ишлатиши қийинлашган долларга сотиши керак? Яъни, юқоридаги механизмни тўлиқ ишлаши ноаниқ. Агар шундай ишласа, бу деярли идеал санкциялар пакети дегани. Қўйилган санкциялардан шундай сигнални кўриш мумкин. Максимал даражада Россияга таъсир ўтказиш ва шу билан бирга ғарб учун санкцияларнинг таъсирини минималлаштириш. Бугунга келиб вазият шундайки, Россия учун нефть ва газ бўйича алоҳида санкцияга ҳожат қолмаяпти. Ғарб компаниялари (ҳаттоки Хитой ҳам) ўзини-ўзи Россиядан санкциялашни бошлади. Жаҳон бозорида нефть нархи кўтарилишига қарамай Россиянинг Urals ва Brent маркалари ўртасидаги фарқ тарихий максимумга тушган. Йирик нефть компаниялари - Shell, Exxon, BP’лар Россия бозорини тарк этишни бошлаган. Жаҳон ҳамжамиятининг реакциясидан кўриш мумкинки, ғарб бизнеси учун Россия билан ишлаш репутация, морал жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деган консенсус пайдо бўлмоқда.
37 · 4.4K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Россия учун санкциялар тугамаган Россияга қўлланилган санкцияларга қўшимча равишда энди уни Жаҳон савдо ташкилотининг принципларидан маҳрум қилиш бошланган. Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари иккита принципга асосланади: инглизчада (1) “Most favoured nation” ва (2) “National Treatment”дейилади. Биринчи принципнинг маъноси шуки, қайси давлатдан келишидан қатъий назар барча импорт товарлар тенг кўрилиши керак. Масалан, Ўзбекистон бирор товарни бир нечта давлатдан импорт қилса, (масалан, Қозоғистон ва Покистондон) мазкур давлатлар товарлари учун бир хил савдо шартлари (тарифлар) ўрнатилиши керак. Мазкур принцип бир аъзо давлат бошқа бир аъзо давлатни дискриминация қилмаслигини таъминлайди; Иккинчи принципнинг маъноси - импорт товар билан маҳаллий товар бир хил қаралиши керак. Ғарб давлатлари Россия учун биринчи принципни қўллашни тўхтатмоқчи. Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига кўра, ҳавфсизлик нуқтаи назаридан мана шундай чорани давлат бир тарафлама қўллаши мумкин. Бу дегани Россия товарлари учун тарифлар бошқа давлатларнинг худди шундай товарларига нисбатан юқорироқ қилиб ўрнатилади. Дастлаб бундай харакатни Украина бошлаб берган бўлса, кейинроқ Канада шундай қарор қилган. Масалан, Канада олдин Россия махсулотлари учун 15% бож қўйган бўлса, эндиликда бу худди Шимолий Кореяга қўлланилган каби 30%га кўтарилган. Худдди шундай чоралар эндиликда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан қўлланилиши кутилмоқда. АҚШ ва Канаданинг Россия экспортидаги улуши катта эмас ва қўлланилаётган чора кўпроқ рамзий характерга эга. Европа Иттифоқининг эса Россия учун аҳамияти юқори. Россия экспортида Европа Иттифоқи 37 фоиз улуш билан 1-ўринда туради.
34 · 7.7K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Санкциялар ишламаяптими? Россиянинг Украинага уруш бошлаши ортидан ғарб давлатлари томонидан кескин санкциялар қўлланиши натижасида дастлабки кунларда рубл курси долларга нисбатан кескин қадрсизланди. Аммо, вақт ўтиши билан рубл ўзининг урушдан аввалги қийматини тиклаб, кўтарилишда давом этмоқда. Бу эса экспертлар орасида санкциялар иш бермагани ҳақида фикрларни пайдо қилмоқда. Хусусан, The Economist'нинг ёзишича, бу йил Россиянинг савдо баланси рекорд миқдор-ЯИМга нисбатан 15% профицит билан чиқиши мумкин. Сабаби, импорти кескин қисқарган, экспорт эса аксинча, кўтарилган. Импортнинг қисқариши Россия Марказий банкининг санкцияга тушиши, банкларининг халқаро тўлов инфраструктурасидан узилиши натижасида ғарб билан савдо қилишнинг қийинлашуви билан боғлиқ. Экспортнинг кўпайиши унинг асосий манбаси бўлган газ ва нефть экспортининг давом этаётганлиги ва нефт маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ. Прогнозларга кўра, йил якунига келиб Россиянинг жорий операциялар ҳисоби бўйича профицити ўтган йилга нисбатан 2 баравар ортиб, 250 млрд долларга етиши мумкин. Бундай катта маблағ эса, экпертлар фикрича, Россияга урушни молиялаштиришга имконият бермоқда ва келгусида ҳам беради. Фикримизча, санкциялар таъсири бўйича ушбу ракамлар аслида тескари хулосани беради: санкциялар кутилган натижани беряпти. Тўғри, рубл курси тикланди, Россия савдо баланси катта профицитда (АҚШ доллари мавжуд). Аммо, аввал айтилганидек, Россияда долларни ишлатиш имконияти чекланган. Уруш учун, уни давомий молиялаштириш учун авваламбор реал ресурслар керак. Россиянинг валютадаги тушумлари урушни молиялаштириш учун ишлатилгани йўқ, балки банклар ҳисобваракларида аккумуляция бўлиб турибди. Яъни, Россия савдо балансидаги бундай катта профицит Россия ўзининг валюта тушумларини санкциялар туфайли ишлата олмаяётганлигининг оқибатидир. Бутун дунё Россиядан энергия сотиб оляпти, Россия эса узоқ муддатли ўсиш учун зарур бўлган технологияларни сотиб олишда қийналмокда. Бир сўз билан айтганд
25 · 5.2K ·
M
MacroBS
Туркия “тажрибаси” Баъзида маслаҳатлар ичида энг яхшиси ва амалийси нима қилмаслик ҳақида бўлади. Шундай маслаҳатлар иқтисодиётда ҳам кўп учрайди. Энг охиргилардан бири – Туркиянинг жорий иқтисодий модели билан боғлиқ. Туркияда расмий инфляция - 80%, ҳақиқатда эса 200%га яқинлашаётган бир пайтда бугун Туркия Марказий банки фоиз ставкани 13%га тушириш бўйича қарор қабул қилган. Туркия Марказий банки макроиқтисодиётнинг энг муҳим қоидасига қарши ҳаракатланиб, юқори инфляция шароитида фоиз ставкани кўтариш ўрнига, уни туширмоқда. Бундай қарши ҳаракат Туркия Президентинининг ҳохиш-истаклари билан боғлиқ. Унга кўра мамлакатдаги инфляцияининг асосий сабаби кредит фоиз ставкаларининг баландлиги. Шу мақсадда, унинг фикрига қарши чиққан барча Марказий банк раҳбарлари ишдан олиниб, фоиз ставкани туширишга рози бўлган раҳбар билан алмаштирилган. Аслида ҳам кредит бўйича юқори фоиз ставкалар инфляцияни келтириб чиқарадими? Бутун дунё тажрибаси кўрсатмоқдаки, бу механизм тескари ишлайди – юқори фоиз ставкалар юқори инфляциянинг оқибатидир. Инфляция эса бу - реал ресурсларнинг етишмаслиги, имкониятга нисбатан кўпроқ истеъмолнинг натижаси. Инфляция - бу юқори давлат ҳаражатларининг ҳосиласи. Инфляция бу - реал ресурс билан таъминланмаган юқори кредитлашнинг оқибати. Ўзбекистонда ҳам жуда кўп тадбиркорларни қийнайдиган ҳолат кредитлар фоизининг юқорилиги. Лекин, унинг ечими асло, фоиз ставкани сунъий тушириш эмаслигини Туркия кейси яна бир бор кўрсатиб турибди. Юқори инфляциянинг ечими давлат бюждети ижросида дефицитли молиялаштиришдан воз кечиш, рақобатни ривожлантириш, имтиёзларни йўқотиш ва Марказий банк мустақиллигини ушлаб туришдир. Оғриқли, лекин тўғри йўлдир.
124 · 22.3K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Туркия молиявий инқироз арафасида Сайловдан сўнг ҳам турк лираси кескин қадрсизланишда давом этмоқда ва бу савол туғдирмоқда – аҳир иқтисодий блокларга бозорни тушунувчи одамлар қайтарилдику, нима учун лира курсининг пасайиши тўхтамаяпти? Туркия иқтисоди ҳозирги кетишида классик тўлов баланси инқирозига юз тутиши ва молиявий инқирозни бошдан кечириши мумкин. Туркия кейси жуда қизиқ. Биринчидан, Туркиянинг давлат қарзи жуда кўп эмас, иккинчидан фискал сиёсат ҳам жойида. Унда асосий муаммо қаерда? Асосий муаммо – иқтисодиётнинг ортиқча “қиздириб юборилиши”. Оддийроқ айтганда, 5 км юрадиган одамни бирданига 50 км юришга мажбур қилиш. Бу аввал ҳам айтилганидек, инфляциянинг асосий сабаби сифатида фоиз ставкаларнинг юқорилигига ишонувчи Эрдоган ғояларининг Туркия Марказий банки томонидан амалда синаб кўрилишининг “меваси”. Инфляция 50-100 фоизлик шароитида асосий ставканинг 8-10 фоиз бўлиши албатта қарз олишни кучли рағбатлантиради. Кредит буми эса ялпи талабни ошириб, импортни кўпайтиради. 2023 йилга келиб жорий операциялар бўйича дефицит (экспорт-импорт фарқи) 60 млрд долларга етиши кутилмоқда. 2021 йилда бу 20 млрд атрофида бўлган. Экспортдан тушган пул импортни молиялаштириш учун етарли эмаслиги шароитида 2 та йўл бор – ташқаридан қарз олиш ёки валюта захираларни ишлатиш. Халқаро бозордан эса бундай паст ставка билан қарз жалб қилиб бўлмайди. Шунинг учун савдо дефицити 2023 йилда олдинги йиллардан фарқли равишда асосан захираларни ишлатиш ҳисобидан қопланган. Захиралар ҳам резинка эмас – лимити бор. Жорий йилнинг ўзида захирарлар миқдори 30 млрд долларга қисқарган. Бугунги кунда таҳминан 50 млрд доллар валюта кўринишида ва 50 млрд доллар олтин захиралари мавжуд. Бироқ, 50 млрд валюта захирасининг ҳаммаси ҳам ишлатиш учун тайёр эмас – 19 млрд доллар Қатар ва БААнинг своп битими бўйича Туркия Марказий банкига берган риёл ва дирхамдан иборат. Ушбу пулларни гаровга қўйиб доллар олиш мумкин, лекин бунинг учун Қатар ва БААнинг розилигини олиш керак бўлади. Шун
42 · 4.2K ·
M
MacroBS
Юмшоқ қўниш АҚШда июн ойи натижаларига кўра йиллик инфляция узоқ муддатдан сўнг 3%га тушган. Бу кўплаб АҚШлик иқтисодчилар томонидан ғалаба қилинмоқда, сабаби АҚШ иқтисодиёти (Марказий банки) инқирозни четлаб ўтган ҳолда инфляцияни жиловлашга муваффақ бўлмоқда. Буни макроиқтисодчилар фанда “юмшоқ қўниш” деб аташади. Боиси юқори инфляцияни енгиш учун Марказий банклар агрессив равишда фоиз ставкани кўтарадилар, бу эса ишсизликни кўтарилишига олиб келади. Ишсизликни кўтарилиши иқтисодиётни “совутиб”, инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради. Аммо, юқори ишсизлик ўз навбатида иқтисодий инқироз билан бирга юз беради. Инфляцияни бундай пасайтириш “қаттиқ қўниш” ҳисобланди. Умуман, ковид пандемиясидан олдин АҚШ иқтисодчилари икки катта лагерга ажралганди – “Team Transitionary” ва “Team Permanent”. Биринчи гуруҳ иқтисодчилари кузатилган юқори инфляция “вақтинчалик” (transitionary) эканини, унинг асосий сабаби ялпи таклифнинг кескин қисқариши ва бунда Марказий банклар ҳеч нарса қилмаслиги (қила олмаслиги) билдирган. Шунинг учун улар фикрича, иқтисодиёт ўзини ҳолига қўйилса, аста-секин инфляция пасайиши керак эди. Иккинчи гуруҳ эса, юқори инфляциянинг сабаби сифатида ковид даврида Марказий банк ва ҳукумат томонидан амалга оширилган кучли қўллаб-қувватлаш пакетлари эканлиги, агар Марказий банк фоиз ставкани кескин кўтариб, инфляцияни жиловламаса, юқори инфляция “янги нормага” айланишини прогноз қилган. Баланд инфляциянинг бунчалик узоқ давом этиши унга нисбатан “transition” деган сўзни ишлатиш унчалик ҳам тўғри эмаслиги бўйича баҳс-мунозараларни келтириб чиқараётганди ва ҳаттоки АҚШ Марказий бонкаси раҳбари ўз пайтида бу сўзни ишлатишни тўхтатишни таклиф қилган. Иккинчи гуруҳ фикрларига муштарак равишда АҚШ Марказий банки фоиз ставкани ўтган 1,5 йил давомида кескин кўтариб келди ва бугунда инфляция сурати мўтадиллашиб, 2%лик таргетга яқинлашган. Энди юқоридаги икки гуруҳ ўртасида асосий баҳс – “инфляция нимани ҳисобига пасайди?” деган савол устида бўлмоқда. Инфляци
123 · 32.1K ·
M
MacroBS
Link
click to show
Хитой иқтисодий стагнациядами? Хитой иқтисодидаги секинлашув бугун ғарб иқтисодий медиасинининг кун тартибидаги асосий мавзу. Хитойдаги ушбу пасайиш қанчалик жиддий? Ушбу ҳолат вақтинчалик (мавсумийми) характердами ёки Хитойнинг ривожланиш модели якунига етиб келдими? Хитойдаги иқтисодий пасайиш глобал иқтисодиёт ва бошқа давлатларга таъсири қандай бўлади? Бундай жиддий саволлар туғилишига сабаб Хитой бугун қайси мезон билан ўлчанишига қараб дунёнинг 1 ёки 2-иқтисоди ҳисобланади. Аввало шуни тушуниш керакки, ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги иқтисодий инқирозлар ўртасида бироз фарқ бор. Масалан, АҚШ ёки Германия иқтисодиёти рецессияда бўлиши учун ЯИМ ўсиши манфий бўлиши керак. Аммо, Хитойга ўхшаган тез ўсаётган давлатларда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ҳам рецессия деб қаралади. Бугун Хитой иқтисоди йил бошидаги оптимистик кутилмалардан фарқли равишда мана шундай ҳолатни бошдан кечирмоқда. I ярим йилликда Хитой ЯИМ кутилганидан пастроқ ўсди. Июлда саноат ишлаб чиқариш, чакана савдода ўсиши ҳам режадан пастроқ бўлди. Кўчмас мулк бозорида турбулентлик анчадан бери сақланиб турибди. Экспорт камаймоқда. Ёшлар орасида ишсизлик энг юқори даражага етган (20%дан баланд). Бундан ташқари иқтисодиётда дефляция – умумий нархларнинг тушиши бошланган. Бир қарашда позитив ҳолатдек туюлсада, макроиқтисодий томондан бу яхши сигнал эмас. Дефляция ишлаб чиқарувчиларни инвестиция киритишдан тўхтатиши, истеъмолчилар харажатларини кейинги даврларга суришига туртки беради. Бу эса спирал эффекти сингари иқтисодиётда дефляция босимини янада кучайтиради. Устига устак иқтисодиётда қарз юки жуда баланд (ЯИМга нисбатан 300%) – дефляция корхоналарнинг қарз юкини янада ошириб, инвестиция ва бошқа харажатларини камайтириши мумкин. Стагнация фақат Хитой билан чекланмаслиги, бошқа ривожланаётган давлатларга сизиб чиқиш эҳтимоли юқори. Асосий баҳс таъсирнинг кўламида. Айрим иқтисодчилар ушбу таъсир Хитойнинг дунё бозоридаги асосий роли истеъмолчи эмас, ишлаб чиқарувчилиги са
189 · 30.6K ·
M
MacroBS
Иқтисод бўйича Нобел 2024 йилнинг Иқтисодиёт фани бўйича Нобел мукофоти институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганганлиги учун жуда кўпчилик кутганидек Ажемўғли, Жонсон ва Робинсонга берилибди. Нима учун ушбу олимлар мукофотга лойиқ кўрилди? Ушбу олимларнинг асосий ғояси – иқтисодий ривожланиш, бойроқ бўлиш сиёсий институтларга боғлиқ. Улар ривожланишнинг бошқа факторлари – география, маданият, жамиятдаги нормаларнинг аҳамияти ва ролини иккиламчи ўринда кўрган ҳолда иқтисодий ривожланиш асосан мамлакатда шаклланган институтлар билан боғлиқлигини исботлашга уринган. Улар фандаги яна бир муҳим "иқтисодий ўсишга ҳамоҳанг институтлар қаердан ёки қандай шаклланади" деган савол устида ҳам бош қотиради. Ушбу савол устида улар иқтисодий ривожланиш фанида янги эмпирик ва назарий услублар яратишади. Мисол учун, улар колониял ўтмишни узоқ муддатли ўсишга, фаровонлликка қандай таъсир кўрсатишини баҳолашган. Асосий илмий ишларида ушбу олимлар иддао қиладики, колониялар бўйича амалга оширилган стратегиялар шаклланган институтлар сифатига ва бу ўз навбатида иқтисодий кўрсаткичларга сурункали таъсир кўрсатиб келган ва келади. Машҳур илмий ишларидан бирида (“settler mortality”) хулоса қилишадики, Европаликлар босиб олган ҳудудларининг қай бирида ўлим коэффициенти (маълум бир табиий шарт-шароитлар туфайли) юқори бўлса, шу ерда экстрактив (ёмонроқ) институтларни яратишган. Ва аксинча, ўлим даражаси паст ҳудудларда “Европача” институтларни раво кўришган. Яна бир илмий ишларида (“reversal of fortune” ) кўрсатишадики,босиб олинган пайтда бой бўлган ҳудудлар бугунги кунда нисбатан камбағалроқ. Нима учун? Сабаби босқинчилар бошидан аввал ресурсларни тортиб олиш учун ёмонроқ институтларни яратишади. Назарий жиҳатдан ҳам иқтисод фанида янгилик қилишган. Иқтисодиёт фани моделларга асосланади ва яхши олимларни формал моделларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар фанда биринчилардан бўлиб нима учун иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи институтлар шаклланиши ёки
202 · 42.6K ·

An open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog · Search · How we count