ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
M

Migrant-chat

54 members
27 August 2026
Фотография
click to show
Жиноят учун судланган хорижликлар Россиядан чиқариб юборилади Давлат Думаси тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, бундай ҳолат аниқланган тақдирда илгари берилган яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) ёки вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ҳам бекор қилинади. Қонунга мувофиқ, 14 ёшдан ошган хорижий фуқаролар вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) олиш учун ариза беришдан камида уч ой олдин Россия ИИВга судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки қайси жиноят учун судлангани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши шарт.
17 ·
Видео
IMG_8045.MP4 · 20.9 MB · click to show
Буталар орасидаги мигрантлар Санкт-Петербургнинг Пушкин туманида полиция қурилиш майдончалари, металлолом йиғиш пункти ва боғдорчилик жамоаларида кенг кўламли рейд ўтказди. Қурилиш майдончалари катта бўлгани сабабли, текшириш учун тепловизор билан жиҳозланган квадрокоптер олиб келинди, бу эса яқин атрофдаги буталар орасига яширинишга уринаётган ишчиларни аниқлашга ёрдам берди. Шу билан бирга, исковуч итлар ишчиларнинг яшаш жойлари ва шахсий буюмларини текширди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жами 300 га яқин одамнинг ҳужжатларини текширди, улардан 90 га яқини мигрантлар эди. 16 нафар муҳожир миграция қонунларини бузганлиги аниқланди ва полиция бўлимларига олиб кетилди. Йўл ҳаракати полицияси ходимлари 200 га яқин транспорт воситасини текширди. Рейд натижасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 10 та маъмурий баённома тузилди.
16 ·
Фотография
click to show
Видео
IMG_7405.MP4 · 56.7 MB · click to show
Владивостокда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик она-бола ватанга қайтарилди Аёл дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, вақтинчалик турар жойи ва яшаш учун пули қолмагани сабабли Ўзбекистонга қайтишда кўмак сўраган. Уларга Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан Владивосток–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта олиб берилди. 📞 Россияда қийин аҳволда қолганда Миграция агентлигига мурожаат қилиш мумкин: (71) 202 33 55, қисқа рақам 1282 Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси: +79250454744
16 ·
Фотография
click to show
Энди Пенсияни қайта ҳисоблаш автоматик бўлади I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган фуқароларга ногиронлик пенсияси проактив тарзда тайинланиши мумкин. Сенат ялпи мажлисида пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилинди. Унга кўра, фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгилангани муносабати билан ногиронлик пенсиясини фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилмоқда. Шунингдек, пенсия тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлган фуқаронинг ногиронлик пенсияси ҳар икки йилда бир марта мурожаат талаб этилмаган ҳолда автоматик қайта ҳисоблаб чиқилади
16 ·
Фотография
click to show
Россияга киришига тақиқ қўйилган одам Беларусга кира оладими? Жавоб: Кира олмайди. Россия ва Беларусь республикаси ўртасида 03.03.2025-йилда тузилган келишувга кўра, Россияга киришга тақиқи бор, Россиядан депортация ёки выдворения қилинган, шунингдек Россияда бўлиши номувофиқ деб топилган чет эл фуқароси Беларусь ҳудудига киритилмайди ва аксинча Беларусга кира олмайдиганлар ҳам Россияга кира олишмайди. Муҳим: Россияга киришга запретингиз бўлса, Беларусга киришга уринманг!
16 ·
Видео
IMG_8078.MP4 · 19.3 MB · click to show
Ўрмондаги бекинмачоқ: Ленинград вилоятида рейд ўтказилди Полиция Россиянинг Ленинград вилояти Ломоносов туманининг Новоселье посёлкасидаги учта қурилиш шаҳарчаси ҳудудида ҳужжатларни текширувдан ўтказди. Полиция ходимлари бир неча юзлаб келган ишчиларнинг ҳужжатларини текширишди. Жами 576 киши текширувдан ўтди, улардан 544 нафари чет эл фуқаролари бўлиб чиқди. Полиция келганда, айрим чет элликлар яқин орадаги ўрмонга қочишга уринди. Полициячилар бунга олдиндан тайёргарлик кўриб, текширувдан яширинишга уринганларнинг барчасини ушлашди. Натижада 20 га яқин мигрант Ломоносов тумани бўйича ОМВД навбатчилик қисмига олиб кетилди. Ушбу шахсларга нисбатан Россияга кириш қоидаларини ёки бўлиш режимини бузганлик учун баённомалар тузилди.
16 ·
Видео
IMG_8269.MP4 · 34.3 MB · click to show
Самарада рейдлардан сўнг 63 нафар мигрантнинг Россияга кириши тақиқланди ОМОН ва миграция хизмати ходимлари Самарадаги қурилиш майдонларида рейдлар ўтказди. Текширувлар давомида зарур ҳужжатларсиз ўнлаб чет элликлар аниқланди. Тўрт нафар мигрант ноқонуний ишлаётгани, яна тўрт нафари расмий рўйхатдан ўтмагани аниқланди. Суд бир нафар чет элликни Россиядан депортация қилишни буюрди. Рейдлардан сўнг 63 нафар чет элликнинг Россияга кириши тақиқланди. Яна 16 киши вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан депортация қилинди. Ноқонуний меҳнатдан фойдаланган иш берувчилар 800 минг рублгача жаримага тортилади ёки 90 кунгача корхона фаолияти тўхтатиб қўйилади.
16 ·
Фотография
click to show
Москвадаги мигрантлар учун маълумот 2026 йил 20 июлдан бошлаб Сахарово миграцион марказига патентга ҳужжатлар топшириш учун соат 8:00 дан 12:00 гача бормоқчи бўлсангиз, онлайн қабулга ёзилиш шарт: ▪️Сайт орқали ▪️”Амина” иловаси орқали ▪️”Мигрант Сервис” иловаси орқали Соат 12:00 дан кейин одатий тартибда.
15 ·
Видео
IMG_8494.MP4 · 15.1 MB · click to show
Санкт-Петербург марказида ҳайдовчилар ва мигрантларни текшириш бўйича кенг кўламли рейд ўтказилди Шаҳарнинг Адмиралтейский туманида полиция ходимлари 300 га яқин транспорт воситасини кўздан кечирди ва 370 нафар шахснинг ҳужжатларини текширди. Рейд давомида Россияда бўлиш қоидаларини бузган беш нафар хорижий фуқаро ушланди. Текширилганлар орасида жами 83 нафар хорижий фуқаро бор эди. Йўл-патрул хизмати ходимлари, шунингдек, 13 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганини аниқлади.
15 ·
Видео
IMG_2048.MP4 · 15.4 MB · click to show
🔍 Назорат қилинадиган шахслар реестрида текшириш бўйича кўрсатма Реестрда текширишлар орасида 5 дақиқа ўтиши керак экан. Навбатдаги одамни текшириш учун беш дақиқа кутиш керак.
17 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
"Амина" мобил иловасидан фойдаланишда ўзгаришлар 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб "Амина" мобил иловаси нафақат Москва ва Москва вилоятига ишлаш учун келаётган чет эл фуқароларига, балки бошқа айрим тоифадаги муҳожирлар учун ҳам мажбурий бўлади. Москва Миграция Маркази маълумотларига кўра, илова 18 ёшдан ошган ва ўқиш учун келган чет эл фуқаролари учун ягона рўйхатдан ўтиш усули бўлади. Янги қоидалар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова ва Украина фуқароларига нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, ЕОИИ мамлакатлари – Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг ишлайдиган фуқароларининг вояга етган оила аъзолари ҳам иловадан фойдаланишлари шарт бўлади. Москва ва Москва вилоятига ишга жойлашиш учун келаётган чет эл фуқаролари учун тартиб ўзгаришсиз қолади. Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова ва Украина фуқаролари "Амина" мобил иловасини ўрнатишлари ва ундан фойдаланишлари шарт.
17 ·
Фотография
click to show
🚑 Россиядаги чет элликлар учун тиббий ёрдам Чет эл фуқаролари тиббий ёрдам олиш учун қаерга мурожаат қилишлари керак? Тиббий ёрдам олиш учун керакли ҳужжатнинг 2 тури мавжуд: ✔️Ихтиёрий тиббий суғурта (ДМС) полиси – пуллик. ДМС’нинг нархи унга киритилган хизматларга боғлиқ. Масалан, тез ёрдам чақириш, мутахассис-шифокорлар билан консультациялар, стоматология ва бошқалар. Бундай хужжатни ҳар қандай чет эллик расмийлаштириши мумкин. ✔️Мажбурий тиббий суғурта (ОМС) полиси - бепул берилади, бироқ уни фақат айрим тоифадаги хорижий фуқаролар олишлари мумкин. Масалан, РВП ёки ВНЖ олган чет элликлар, ЕОИИ мамлакатларининг фуқаролари. Юқоридаги ҳужжатлар билан тиббий муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш мумкин.
15 ·
Видео
IMG_8158.MP4 · 34.1 MB · click to show
Россиялик аёл мигрант-таксистни шантаж қилишга уринди Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Москва шаҳрида таксичилик билан шуғулланувчи марказий осиёлик муҳожирни йўлда бир неча киши тўхтатади ва машинага ўтирган аёлни манзилига олиб бориб қўйишини айтишади. Ҳайдовчи эса рад қилиб, мижози кутаётганлигини билдиради. Аёл дастлаб илтимос, кейин пўписа қилиб, айб топиш билан қўрқитади. Ҳатто актрисалик қилиб "Менга зўравонлик қиляпти", деб бақиришга ҳам уриниб кўрди. Бироқ йигит хотиржамлик билан ҳаммаси камерага ёзилаётганини билдирди. Шантажчи аёл, "номери" ўтмагач, машинадан тушиб кетди.
17 ·
Видео
IMG_8187.MP4 · 32.4 MB · click to show
Қурилиш майдончасида ўтказилган рейд ортидан 16 нафар чет эл фуқароси Россиядан чиқариб юборилади Ленинград вилоятининг Порошкино қишлоғида махсус кучлар кўмагида миграция хизмати ходимлари жами 43 нафар мигрант ишчини текширувдан ўтказди. Аниқланишича, улардан 13 нафари зарур ҳужжатларсиз ишлаган, яна 3 нафари эса мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган. Ноқонуний мигрантларнинг барчасига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Айни пайтда полиция ноқонуний ишчиларни айнан ким ёллаганини аниқлаш ва иш берувчини жавобгарликка тортиш устида иш олиб бормоқда.
18 ·
Видео
IMG_8217.MP4 · 11.5 MB · click to show
🚓 Москва вилоятида ўтказилган рейд давомида 100 дан ортиқ ноқонуний мигрант аниқланди.
19 ·
Фотография
click to show
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 3-4 кун дам олади Бу йил 31-август, душанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан қуйидагича дам олинади: • 29-август, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; • 30-август, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни; • 31-август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни; • 1-сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами.
17 ·
Фотография
click to show
1-сентябрдан бошлаб Москвада "Амина" иловаси мажбурий бўлади Москва ва Москва вилоятидаги чет эл фуқаролари учун энди миграция ҳисобини расмийлаштириш учун "Амина" мобил иловасидан фойдаланиш мажбурий бўлади. Бу талаб 2026-йил 1-сентябрдан бошлаб амал қила бошлайди ва 18 ёшга тўлган муҳожирларнинг барчасига тегишлидир. Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган чет эллик талабалар иловани ўрнатиши ва барча процедуралардан ўтиши шарт.  Шунингдек, бу қоида ушбу ҳудудларда ишлаётган чет эл фуқароларининг оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади. Москва ва Москва вилоятига меҳмонга, турист сифатида ёки шахсий ишлар билан келган чет элликлар ҳам Россияда 90 календар кундан ортиқ қолишни режалаштираётган бўлса, иловадан фойдаланишлари керак. 18 ёшга тўлмаган шахслар учун ушбу талаб амал қилмайди.  "Амина" мобил иловаси автоматик тарзда ишлайди ва шахс рўйхатдан ўтган манзилни унинг ҳақиқий турган жойи билан солиштиради. 
15 ·
Видео
IMG_8244.MP4 · 4.4 MB · click to show
Рейддан қочиб сувга сакраган мигрантлар Рейд пайтида ўрмонга қочган, девордан ошган, буталар орасига яширинган муҳожирлар ҳақида хабарлар берилган эди. Бу сафар улар текширувчилардан қочиб тўлиб-тошиб оқаётган дарёга калла ташлашди. Россиянинг Благовещенск шаҳри полицияси уч нафар муҳожирни Зея дарёсидан чиқариб олиб, уларни миграция қонунчилигини бузганликда айбламоқда. Эркаклар ҳибсга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилди Муҳожирлар Зея дарёси бўйидаги кафеда ишлаган. Рейддан қочиб сувга сакраб, қочиб кетишга уринган. Яна бир овқатланиш муассасасида ҳам тинтув ўтказиш пайтида миграция қонунларини бузган уч нафар муҳожир аниқланган.
16 ·
Фотография
click to show
💸 Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ярим йилда мамлакатга $9,3 млрд юборди Марказий банк таҳлилларига кўра, 40 га яқин давлатда 1,4 млнга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисми: ▪️Россияда — 834,2 минг ▪️Қозоғистонда — 84,4 минг ▪️Туркияда — 72,1 минг ▪️Жанубий Кореяда — 46,4 минг ▪️Европа давлатларида — 258 минг ▪️Бошқа давлатларда — 97,7 минг Маблағларнинг: ▪️$4,3 млрд (46,7%) — халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали; ▪️$4,8 млрд (51,7%) — банк карталарига тўғридан-тўғри P2P ўтказмалар орқали келган. ▪️$142 млн (1,6%) — SWIFT орқали юборилган. Бу кўрсаткич 43%га камайган. Шунингдек, мигрантлар географиясида ҳам ўзгариш кузатилган: МДҲ давлатларининг улуши 29%га камайган, Европа давлатларининг улуши 42%га, Шарқий Осиёники эса 26%га ошган.
20 ·
Фотография
click to show
Россиянинг “Макс” мессенжерига ўзбек тили қўшилди Қайд этилишича, платформага бир вақтнинг ўзида учта янги тил, жумладан ўзбек тили қўшилган. Шунингдек, иловада +998 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам мавжуд.
24 ·
Видео
IMG_8418.MP4 · 34.0 MB · click to show
🚨Санкт-Петербургда рейдлар Санкт-Петербургда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари миграция қонунчилигининг бузилишини аниқлаш учун кенг кўламли рейдлар ўтказди. Текширувлар Выборгская набережная, шунингдек, Кантемировская ва Политехническая кўчаларида бўлиб ўтди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жами 119 нафар хорижий фуқарони текшириб, уларнинг 19 нафарини турли ҳуқуқбузарликлар учун ҳибсга олди.
28 ·
Видео
IMG_8448.MP4 · 14.2 MB · click to show
Россияликни калтаклаб қамалди   18 ёшли Ўзбекистон фуқароси Владивостокда пиёда билан бўлган зўравонлик можароси учун беш йил қамоқ жазосини ўтайди. Йигит шаҳарда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Ҳужум 2025 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган. Суд маълумотларига кўра, жанжал пайтида такси ҳайдовчиси машинасининг юкхонасидан таёқ олиб, рақибининг бошига камида уч марта урган. Россиялик эркак бошидан жиддий жароҳат олган. Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи Приморьедан қочиб қутула олмаган ва Кемерово вилоятида қўлга олинган. Суд айбланувчини умумий тартибли колонияда 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Қамоқ жазосидан ташқари, муҳожир жабрланувчига маънавий зарар учун 1 млн рубл миқдорида компенсация тўлаши ҳам керак.
27 ·
I
Видео
IMG_8498.MP4 · 29.1 MB · click to show
Санкт-Петербург полицияси фантазияси нақадар кучлилигини яна бир бор намойиш қилди. Бу сафар тартиб посбонлари ишдан сўнг донг қотиб ухлаётган мигрантлар ётоқхонасига эшикдан эмас деразадан киришга қарор қилди. Рейдда 375 нафар муҳожир текширилди. Етти киши полиция бўлимига олиб кетилди. Ноқонуний миграцияни ташкил қилиш бўйича жиноий иш очилди.
72 ·
Архив по месяцам
Open in Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog