🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuz
НАФСНИНГ 7 ТУРИНИ
Уламоларимиз Қуръони Карим оятларига таянган ҳолда нафснинг 7 та турини баён қилганлар:
1. Нафси аммора–ёмонликка буюрувчи нафс.
Энг қуйи даража бўлиб, инсонни фақат гуноҳ, шаҳват ва Аллоҳга осийлик қилишга ундайди.
2. Нафси лаввома–маломат қилувчи нафс.
Гуноҳ иш қилиб қўйганда эгасини виждон азобига солувчи, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини маломат қилувчи нафс.
3. Нафси мулҳима– илҳомланувчи нафс.
Яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган, қалбига Аллоҳ томонидан тақво ва чиройли амаллар илҳом қилинадиган нафс.
5. Нафси мутмаинна– осуда нафс.
Иймон ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган, шубҳа ва қўрқувлардан қутилган олий нафс даражаси.
5. Нафси розия–рози бўлган нафс.
Бошига келган ҳар бир синов ва тақдирга чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ҳукмидан тўла рози бўлган нафс.
6. Нафси марзия–розилик топган нафс.
Ўзи Аллоҳдан рози бўлгани каби, Аллоҳ таоло ҳам ундан ва қилган амалларидан рози бўлган нафс мақоми.
7. Нафси комила–мукаммал нафс.
Инсоний қусурлардан бутунлай пок бўлган, пайғамбарлар ва авлиёларга хос энг олий ва мукаммал нафс даражаси.
Аллоҳ таоло барчамизнинг нафсимизни пок ва хотиржам нафслардан қилсин!
Видео Xorazm_Xonqa_uy_TELEG.mp4 · 71.3 MB · click to show
#Mustaqillik_35
#bayramga_munosib_tuhfa
#Xorazm
🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҲАЙВОН ВА ҚУШЛАРГА ИНСОН ОВҚАТИНИ БЕРИШ ИСРОФМИ?
САВОЛ: Уйда сақланадиган қушларга, масалан, тўтиқушлар ва товуқларга юмшоқ овқат сифатида қайнатилган тухум ва бошқа сабзавотлар, масалан, лавлаги, сабзи ва ҳоказоларни бериш исроф ёки беҳуда сарфлаш ҳисобланмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз ҳар бир мусулмонга ўз қарамоғидаги инсонлар нафақасини вожиб қилган. Аммо бошқаларга таом ва сув бериш эса инсон учун мустаҳаб саналади. Уйдаги жонзотлар таъминоти ҳам ана шу мустаҳаб ҳукмлардан биридир. Шу боис уларга саволда айтилган озуқаларни бериш исрофга кирмайди. Аммо агар заруратдан ортиқча овқат бериш сабабли бирор диний ҳақ зое бўлаётган бўлса, масалан, хотини ва болаларига сарфлаш ўрнига тўтиқушлар ва товуқларни боқса, бундай озиқлантириш ножоиз саналади.
Шунингдек, қавми-қариндош ва қўни-қўшнилар ана шу озуқаларга муҳтож бўла туриб, уларни қуш ва паррандаларга беришни ҳам шариат маъқулламайди. Чунки Аллоҳ таоло мол-мулкни одамларнинг манфаатлари учун яратган, уларнинг ҳақларини адо этмасдан, бошқа жойга сарфлаш ўша манфаатларни ноҳақ совуриш ҳисобланади.
Демак, уйда боқилаётган ҳайвонлар ва қушларга яхши овқатлар бериб парваришлашда бирор диний ҳақ-ҳуқуқни поймол қилинмаётган бўлса, бу иш исрофга кирмайди. Зеро исроф керагидан ортиқчасини ёки қўл остидагилар муҳтож бўлиб турган нарсаларни берилганда ёки бу иш манманлик учун қилинганда содир бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“Аллоҳдан солиҳ умр йўлдош сўраганингда, фақат уни талаб қилиш билан чекланиб қолма. Балки Аллоҳдан никоҳ билан бирга иффатни, ҳалим, ширинсўз умр йўлдошни ҳам сўра. Сафар узоқ ва машаққатли, сен эса (эй аёл,) яратилишинг, хилқатингга кўра заифасан. Қанча-қанча никоҳлар борки, унинг соҳиби ҳам, соҳибаси ҳам унинг ҳақиқий маъносини англамаганлар ва натижада динлари ҳам, дунёлари ҳам зое бўлган”.
Само Маҳмуд раҳматуллоҳи алайҳ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УЙИГА КАМ МУДДАТГА КЕЛГАННИНГ НАМОЗИ
САВОЛ: Мен иш юзасидан кўпинча вилоятларга сафар қилишимга тўғри келгани боис уйда кам бўламан. Бугун бир вилоятдан келсак, икки ёки уч кун туриб, бошқа вилоятга кетаман. Бошқа вилоятга борганимда одатда неча кун туришни ният қилиб кетаман ва шунга қараб, намозларимни тўлиқ ё қаср қилиб ўқийман. Саволим шуки, уйимда бир ёки икки кун турганимда намозларимни тўлиқ ўқийвераманми? Чунки уйимга қанча туришни ният қилиб келмайман.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсонга ўзи туғилиб ўсган ва яшаётган жойи ватани аслий бўлади. Мусофирликдан ватани аслийга қайтишда ҳеч қандай ният қилинмайди ва бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки инсон ўз ватанига кириши билан муқимга айланади ва неча кун ёки соат туришига қарамай, намозларини тўлиқ ўқийди.
Демак, сиз ҳам ўзингиз яшайдиган шаҳар ёки қишлоққа киришингиз биланоқ муқимга айланасиз ва ибодатларингизни шунга биноан адо этасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Видео Muftiy UZ Final tg.mp4 · 7.8 MB · click to show
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz
📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ!
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради.
📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари:
🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар;
📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери;
🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас;
🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти;
📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ;
💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими.
✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг!
⬇️ Юклаб олиш учун:
📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app
📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Muslim_podcast
📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI?
🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
🕋🕋🕋🕋
Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!
@Fitratuz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЁЛ ЖАННАТДА КИМ БИЛАН БЎЛАДИ?
САВОЛ: Аёл киши тақдир тақозоси билан бир неча марта турмуш қуришига тўғри келган бўлса, жаннатда у эрларининг қайси бири билан бирга бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёл жаннатда ўзининг жаннатий эри билан бирга яшайди ва эрининг ҳузуридаги ҳурларнинг сардори бўлади. Аллоҳ таоло бу аёлни улардан ҳам гўзал ва жозибали қилгани учун ушбу жуфтлик бир-бирига жудаям муҳаббатли бўлишади.
Агар дунёда аёл икки ёки ундан ортиқ марта турмуш қурган бўлса, унинг жаннатдаги эри қайси бири бўлиши ҳақидаги саволга уламолар қуйидаги жавобларни беришган:
1) бундай аёл жаннатда дунёдаги охирги эри билан бирга бўлади. Қуйидаги ривоят ушбу фикрни тасдиқлайди:
Муовия ибн Абу Суфён Абу Дардо розияллоҳу анҳу вафотидан кейин Умму Дардо розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Умму Дардо шундай жавоб берганлар: "Мен Абу Дардонинг бундай деганини эшитганман: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деганларини эшитганман: "Қайси бир аёл эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, у охирги эриники бўлади". Мен эса Абу Дардони қўйиб, сизни танламайман”.
2) бу аёл дунёда унга яхши муносабатда бўлган эри билан бирга бўлади. Аёлга зулм қилган, уни хафа қилган эр эса бу аёлдан маҳрум бўлади.
Ҳазрат Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: "Мен: "Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир аёл икки, уч, тўрт эрга тегиб, сўнгра вафот этса ва жаннатга кирса, улар ҳам у билан бирга кирса, ким унинг эри бўлади?", дедим. У зот: "Эй Умму Салама, албатта, унга танлаш ҳуқуқи берилади ва уларнинг энг гўзал хулқлисини танлайди ва айтади: "Эй Роббим, дунё ҳаётида мен билан энг гўзал хулқда бўлган шу эди, мени унга никоҳлаб қўйгин". Эй Умму Салама, гўзал хулқ дунё ва охиратнинг яхшиликларини қўлга киритади", дедилар”.
3) эрларининг ҳаммаси хулқда тенг бўлса, у ҳолда охирги эрига насиб этади, агар ундай бўлмаса, аёлга танлаш ҳуқуқи берилади. Мана шу гап айрим уламоларнинг фикри бўлиб, бу гап юқоридаги барча фикрларнинг умумла