23 September 2026
ЭСЛАТМА:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гуноҳ)», деб айтдилар.
(Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар).
Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқнинг ораси жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзоларининг ораси жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турлик балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.
334 · Фотография
click to show
click to show
САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОГА ЖАНОЗА ЎҚИЛМАГАНМИ?
САВОЛ: Мен Хадича онамиз розияллоҳу анҳога жаноза намози ўқилмаган, деган гап эшитдим. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримизнинг покиза жуфтларининг биринчиси бўлмиш Ҳазрати Хадича розияллоҳу анҳо нубувватнинг ўнинчи йили, ҳижратдан уч йил олдин, Рамазон ойида вафот этганлар. Бу вақтда ҳали беш вақт намоз ҳам, жаноза намози ҳам фарз қилинмаган эди. Шу сабабли, онамиз розияллоҳу анҳо фақат кафанланиб дафн этилганлар.
Бу билан Ҳадича розияллоҳу анҳо жанозасиз кўмилган эканлар, деган салбий тушунчага бормаслик керак. Чунки жаноза намози ибодат ва уни Аллоҳ таоло жорий қилган. Хадича розияллоҳу анҳо вафот этган вақтда бу ибодат ҳали шариатга кирмагани учун бажарилмаган.
Асмо розияллоҳу анҳонинг ўғли, тобеинларнинг улуғ олимларидан Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ "Хадича розияллоҳу анҳо намоз фарз қилинмасдан аввал вафот этган эдилар", деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
24 September 2026
РАСУЛAЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ СУННАТЛАРИГА КЎРА ТАОМЛАНИШ ВА ИЧИШНИНГ ЎН ҚОИДАСИ
Биз кунига бир неча марта овқатланамиз. Агарда биз буни расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ амалга оширсак, кундалик бу жараён бизга энг кўп мукофот келтириши ҳам мумкин. Шундай экан, таомланиш савобли иш бўлиши учун Пайғамбаримизнинг қайси қоидаларига амал қилиш лозим?
1. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш (Абу Довуд)
2. Ўтирган ҳолда таомланиш (Бухорий)
3. Учта ҳолатдан бирида ўтириш:
- Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги ҳолда ўтириш (Фатҳул бари)
- Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги сингари ўнг оёқни буккан ҳолда ўтириш (тизза тепага қараган) (ўша ерда; Таҳриж ал-иҳя)
- Чўкка тушиб ўтирган ҳолда (Муслим)
4. Уч бармоқ билан чимдиб ейиш (ўрта, кўрсаткич ва бош бармоқлар) (Муслим)
5. Таомланишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини айтиш (Бухорий)
6. Ўнг қўлда тановул қилиш (Бухорий)
7. Таомни устидан эмас, бир четидан ейиш (Бухорий)
8. Имкон қадар ҳамманинг бир идишдан овқат ейиши (Ибн Касир, 24 сура, 61 оят; Ибн Можа).
9. Идишни овқатланиб бўлгач яхшилаб тозалаб қўйиш ва қўлни ювишдан олдин бармоқларни ялаб қўйиш (Муслим)
10. Таомдан кейин дуо қилиш. Улардан бири: «Алҳамду лиллахиллази атъамана ва сақоана ва жаалана минал-муслимин» (Барча ҳамд бизга таом ва ичимлик берган ва бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ таологадир) (Абу Довуд).
Ичишга доир суннатлар:
1. Ўтирган ҳолда ичиш (Бухорий, Муслим). Замзам ва таҳоратдан қолган сувга тааллуқли эмас.
2. Идишни ўнг қўлда ушлаган ҳолда ичиш (Бухорий, Муслим).
3. Уч хўплаб ичиш (ёки кўпроқ, хўпламлар сони тоқ бўлсин) (Бухорий, Муслим).
4. Ичишдан олдин “Бисмиллаҳ” дейиш (Бухорий).
5. Ичиб бўлгач “Алҳамдулиллаҳ” дейиш (Термизий)
6. Агар бир идишдан бир нечта киши ичаётган бўлса, ўнг тарафдагисига узатиш (Бухорий; Муслим).
7. Ичимликни (ёки таомни) таклиф қилган кишининг ўзи охирида ичади (Термизий).
8. Ичиб бўлгач, қуйидаги дуони айтиш лозим: “Алҳамдулиллаҳил-лазий атъама ва сақо ва саввағоҳ
375 · Фотография
click to show
click to show
ЭСЛАТМА
Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер.
Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг, «Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар.
(Абу Довуд ривоятлари).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан.
#ЭСЛАТМА
РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ УЙДА
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга ем берардилар, уйни тозалардилар, пойафзални тикар, кийимни ямардилар. Қўйни соғар, хизматкор билан овқатланардилар, агар қийналса бирга хамир қорардилар. Бозордан олган бозорликларини уйларига ўзлари кўтариб келишдан ҳаё қилмасдилар. Бой ва камбағал билан қўл бериб сўрашар ва саломни биринчи бўлиб берардилар. Чақирган жойга писандсиз бўлмас, агар ёмон хурмо қўйса ҳам борардилар. Енгил ҳаражат, мулойим хулқли, гўзал табиат ва ҳусни муошаратли эдилар. Очиқ юзли, кулмай табассумли, хўмраймай маҳзун, хорланмай тавозуъли ва исрофсиз саховатли эдилар. Қалби нозик ва ҳамма мусулмонга раҳмдил бўлганлар. Тўйгандан ҳеч кекирмаганлар. Тамаъ туфайли асло қўлларини чўзмаганлар”.
(“Рисолатул-қушайрийя”)
281 · Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир марта никоҳ қилдилар. У шарафли аёлларнинг номлари қуйдагилар. Уларни Азвожи-Мутоҳҳарот ёки Уммаҳотул Мўъминийн розияллоҳу анҳунна дейилади.
1. Ҳазрати Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Қирқ ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.
2. Ҳазрати Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Эллик ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 5 та.
3. Ҳазрати Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бокира.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Олти/Тўққиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 2210 та.
4. Ҳазрати Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма икки ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 60 та.
5. Ҳазрати Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.
6. Ҳазрати Умму Салама (Ҳинд) бинти Абу Умайя.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 378 та.
7. Ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: Йўқ.
8. Ҳазрати Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Йигирма ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 8 та.
9. Ҳазрати Сафийя бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Асирликдан озод қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўн етти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 10 та.
10. Ҳазрати Умму Ҳабиба (Рамла) бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Бева.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 65 та.
11. Ҳазрати Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
• Турмуш ҳолати: Талоқ қилинган.
• Никоҳ вақтидаги ёши: Ўттиз олти ёш.
• Ривоят қилган ҳадислари: 76 та.
❗️Муҳим ойдинлик: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу барча никоҳлари мусулмонлар учун аёлларнинг адади тўрттагача таъйин
191 · Сабр ва сукут: Фарқи нимада?
Кўпинча биз сукут сақлаган инсонни сабрли деб ўйлаймиз. Аммо уларнинг орасида катта фарқ бор:
• Сукут – тилнинг жим туришидир. У чорасизликдан, аламдан ёки қўрқувдан туғилиши мумкин. У ички оғриқни даволамайди, фақат ичга ютади.
• Сабр – қалбнинг тинчланишидир. У Раббига бўлган ишончдан ва тақдирга розиликдан туғилади. Унда исён эмас, умид ва дуо бўлади.
• Сукут – ташқаридан тинч, аммо ич-ичидан ёнишдир.
• Сабр – ҳам ташқи, ҳам ички дунё билан Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлишдир.
Ҳар қандай жим туриш сабр эмас. Аллоҳ биздан шунчаки тиш тишлаб сукут сақлашни эмас, балки Ўзига суяниб гўзал сабр қилишни сўраган.
“Бас, чиройли сабр қил” (Маориж сураси, 5-оят).
Аламли сукутларимиз гўзал сабрга айлансин.
240 · Фотография
click to show
click to show
#ТАФАККУР
Бир пайтлар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш учун йўлга тушган эдилар...
Ҳозир эса у зотнинг ёнларида дафн қилинган ҳолда ётибдилар.
Сиз ҳам одамлар ҳақида яхши гумонда бўлинг. Қалбида Аллоҳга ва Росулига муҳаббати бор одам албатта ўзгаради.
ЭСЛАТМА
«Аллоҳ сизларни оналарингиз қоринларидан бирор нарсани билмайдиган ҳолингизда чиқарди ва шукр қилишингиз учун сизларга қулоқлар, кўзлар ва қалбларни берди».
(Наҳл сураси, 78-оят).
226 · КЎЗИМИЗ ҚАЧОН ТЎЯДИ?
Етишмовчилик нима ўзи? Ҳирсми, пулми? Эътиқодми, тамами? Меҳрми, вақтми? Фикри ожизимча, бу гуруҳга кўп сўзлар сиғдириш мумкин. Кексаларнинг бу борада бир гапи бор: «Одам боласининг кўзини тупроқ тўйдиради!» Биз чиндан ҳам шунчалик, очкўз ва тўймас мавжудотмизми? Ортиқча вазн муаммоси соғлик билан боғлиқ таҳликага айланган дунёда бизни бу аҳволга солган нарса овқатга тўймасликми? Катта йўлларда бир у ёққа, бир бу ёққа типирчилаб машинасини сурган ҳайдовчилар, спидометрдаги тезлик лимитига қаноат қилмаётган ёшлар, вақти озлигидан шикоят қилиб, йўл қоидаларини бузаётган тижоратчи ҳайдовчилар, мотоциклда шошган курьерлардан «Нима учун?!» деган саволга оладиган жавобимиз: «Eтмаяпти-да!». Картамиздаги жамғарманинг охири кўриниб қолганида, пулимиз мажбурий ва завқли харидларга етмаётганидан нолиймиз. Ҳатто бу етишмовчиликни таҳлика деб биламиз. Ҳар доим пул озлигидан шикоят қиламиз. Аслида, етишмовчилик пулдами? Ё истакларимиздами? Севгилисини, хотинини хурсанд қилиш учун бировнинг ҳақига кўз олайтирганлар бор. Бу қандай севги-муҳаббат бўлди? Севганининг ҳолатини била туриб, уни жиноятга ундаса, бу нарса севги эмас. Хотин эрининг ойлик маошини била туриб ундан кўпини истаса, у оила эмас. Буларнинг биргина номи бор - манфаатпарастлик. Шу кунларда бошимиздан ўтказганимиз молиявий инқирозни қўллаб-қувватловчиси «шоппингмания» эмасми? Ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо автомашиналар, тўлашга қурбимиз етмайдиган кредит, тўловлар, урфга кирган ҳар янги матоҳни харид қилиш ҳирси... «Кийгани ҳеч нарсам йўқ!» дея нолиëтган аёлнинг кийим жавонига қараганимизда, жуда кўп кераксиз нарсаларга кўзимиз тушади. Ташқарига чиқаётганда аввал кўринишимизга диққат қиламиз, а? Пойабзалимиз пайпоққа, пайпоғимиз кийимга, кийимимиз камарга, камар тақинчоқларимизга ва буларнинг барчасига мос тушадиган макияжга эҳтиёжимиз бор, шундайми? Буларнинг барчасини ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилганимизда, ўртага чиққан қиймат «етмайди»ни изоҳлашга етмайдими? Кексаларимиз кўчада кийиш учун бир
259 · 25 September 2026
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: "жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер", дейилади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдурраҳмон ибн Авф (р.а)дан)
191 · Отага эҳтиром
1. Ота уйга келганида фарзанд ўрнидан туриб, унга жой бўшатиши лозим.
2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга эҳтиёж йўқ.
5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
6. Ота уйда йўқ бўлмаганида истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
7. Мансабдор бўлсангиз ҳам, отангиз чақирганда дарҳол унинг буйруғига ҳозир туринг.
8. Отангизнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлинг. Агар отангиз вафот этса, ўшалар билан муомала-муносабатларингизни узманг!
226 · Фотография
click to show
click to show
САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭҲРОМДА МАНДАРИН ЕЙИШ
САВОЛ: Эҳромдаги киши апельсин ва мандарин каби ҳидли меваларни истеъмол қилса жоизми? Садақа ёки жарима вожиб бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши апельсин ва мандарин каби хушбўй ҳидли меваларни истеъмол қилиши жоиз. Бунинг учун унга ҳеч қандай жарима ёки садақа вожиб бўлмайди. Чунки мазкур меваларни хушбўйланиш мақсадида ейилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фотография
click to show
click to show
#Ҳадис
БИР КУНДА БИР ЙИЛЛИК ИБОДАТ САВОБИ.
Авс ибн Авс ас-Сақофийдан ривоят қилинди, у айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман ул зот айтардилар: “Кимки жума куни ғусл қилса, эрта туриб масжидга улов минмасдан яёв борса, имомга яқин жойлашиб унга қулоқ солса, лағв (беҳуда) сўз сўзламаса унинг ҳар бир қадамига бир йиллик (нафл сиём ва қиём) рўза ва намоз савоби берилади”.
Абу Довуд, Имом Аҳмад, Термизий ривоят қилганлар.
430 ·