ChatCrawlersearch across public Telegram Open the app
D

Dr.Mavsuma Sattorovna

420 members
21 August 2026
Видео
IMG_8434.MP4 · 3.7 MB · click to show
Фарзанд бўлиш — мўъжизанинг бошланиши… 1️⃣ Орзу бошланади… Юракда она бўлиш истаги пайдо бўлади 2️⃣ Учрашув… Эркак ва аёл ҳужайраси бирлашади 3️⃣ Янги ҳаёт пайдо бўлади Кичик эмбрион шаклланади 4️⃣ Ривожланиш Ҳар кун — янги мўъжиза, янги ўзгариш 🤰 5️⃣ Она ҳис қилади… Биринчи ҳаракатлар, биринчи туйғулар🥰 6️⃣ Туғилиш Дунёга бир янги ҳаёт келади 🤱🏻 👶🏻Фарзанд — бу шунчаки туғилиш эмас… Бу муҳаббат, сабр ва мўъжизанинг йўли. Менга обуна бўлинг ❤️ Лайк босинг 📌 Сақлаб қўйинг 💬 Саволларингизни изоҳларда қолдиринг 📤 Бу маълумот бошқаларга ҳам асқотиши мумкин Олий тоифали врач акушер-гинеколог Мавсума Сатторовнага боғланиш учун «Доктор O» клиникасига ташриф буюринг Мурожаат учун: 📞 +998 97 911 70 40 📌 Манзил: Самарқанд шаҳри, Машъал кўчаси, 10-уй 📍 Мўлжал: Суғдиёна маскани
67 ·
Видео
IMG_8493.MP4 · 24.0 MB · click to show
✨ 1 ҳафта… бир кичик мўъжиза бошланади 🫀4 ҳафта… юракча ура бошлайди 🦶🏻👐🏻8 ҳафта… қўл-оёқ шаклланади 👶🏻12 ҳафта… кичкинтой ҳаракат қилади 🤰🏻20 ҳафта… она биринчи ҳаракатни ҳис қилади 👂🏻30 ҳафта… бола она овозини танийди 🫂40 ҳафта… энг кутилган учрашув… ❤️ 🌙Бу — Alloh нинг энг гўзал мўъжизаси. ✅Менга обуна бўлинг ❤️ Лайк босинг 📌 Сақлаб қўйинг 💬 Саволларингизни изоҳларда қолдиринг 📤 Бу маълумот бошқаларга ҳам асқотиши мумкин Олий тоифали врач акушер-гинеколог Мавсума Сатторовнага боғланиш учун «Доктор O» клиникасига ташриф буюринг Мурожаат учун: 📞 +998 97 911 70 40 📌 Манзил: Самарқанд шаҳри, Машъал кўчаси, 10-уй 📍 Мўлжал: Суғдиёна маскани
64 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
👜РОДДОМГА БОРАДИГАН СУМКАДА НИМАЛАР БЎЛИШИ КЕРАК?🤰🏻 Туғруқ яқинлашганда сумкани охирги кунга қолдирманг! 💗 👩🏻 ОНА УЧУН: • Паспорт ва ҳужжатлар • Телефон + зарядловчи • Халат ва тунги кўйлак • Ички кийимлар • Туғруқдан кейинги прокладкалар • Бир марталик трусиклар • Шиппак • Сочиқ • Шахсий гигиена воситалари • Тиш пастаси ва чўткаси • Тароқ, соч боғич • Ичимлик суви 👶🏻 ЧАҚАЛОҚ УЧУН: • Памперс • Бодик/распашонка • Ползунок • Носки • Қўлқопча • Бош кийимча • Пелёнка • Чақалоқ учун нам салфетка • Уйга чиқиш учун кийим 📌 Мухум эслатма: ҳар бир туғруқхонада талаб қилинадиган буюмлар рўйхати фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун олдиндан ўзингиз борадиган роддом рўйхатини аниқлаб олинг. 💗 Туғруқ кунини хотиржам кутиш учун сумкангизни олдиндан тайёрлаб қўйинг! 📌 Сақлаб қўйинг — туғруқ яқинлашганда яна керак бўлади!
57 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
Фотография
click to show
71 ·
Видео
IMG_8617.MP4 · 3.8 MB · click to show
ЭГИЗАК ҲОМИЛА ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ? 👶🏻👶🏻 🤰🏻 Бир ҳомиладорликда икки нафар чақалоқ қандай пайдо бўлади? Эгизак ҳомиладорлик асосан 2 хил йўл билан юзага келади. 👶🏻👶🏻 1. Бир тухумли эгизаклар Битта тухум ҳужайра битта сперматозоид билан уруғланади. Кейин ҳосил бўлган эмбрион иккига бўлинади ва натижада генетик жиҳатдан жуда ўхшаш икки чақалоқ ривожланади. 👶🏻👶🏻 2. Икки тухумли эгизаклар Бир ҳайз циклида икки тухум ҳужайра ажралиб чиқади ва улар икки алоҳида сперматозоид билан уруғланади. Натижада икки алоҳида эмбрион пайдо бўлади. ✨ Шунинг учун эгизак ҳомиладорлик — табиатнинг жуда қизиқарли жараёни! 📌 Эгизак ҳомиладорликда назорат ва УТТ текширувлари муҳим. Ҳомиладорликни кузатувчи шифокор тавсияларига амал қилинг. Сиз эгизаклар қандай пайдо бўлишини билармидингиз? 👇🏻 Изохларда ёзиб қолдиринг. Олий тоифали врач акушер-гинеколог Мавсума Сатторовнага боғланиш учун «Доктор O» клиникасига ташриф буюринг
82 ·
Мурожаат учун: 📞 +998 97 911 70 40 📌 Манзил: Самарқанд шаҳри, Машъал кўчаси, 10-уй 📍 Мўлжал: Суғдиёна маскани
77 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
🤰🏻Туғруқда ҳақиқатан ҳам оғриқни енгиллаштирадиган 5 ҳолат: Туғруқ пайтида тўғри ҳолатни танлаш нафақат оғриқни камайтиришга, балки туғруқ жараёнининг самарали кечишига ҳам ёрдам беради. 1.🚶‍♀️Тик туриш ёки юриш: Тик ҳолатда ҳаракат қилиш тортишишларни енгилроқ ўтказишга ёрдам беради ва боланинг пастга тушишини тезлаштиради. 2.🪑Фитбол (катта тўп) устида ўтириш: Бел соҳасидаги босимни камайтиради, тос суякларини бўшатади ва оғриқни енгиллаштиради. 3. Тизза ва қўлларга таяниб туриш: Бу ҳолат бел оғриғини камайтиради, айниқса боланинг орқа томони она умуртқасига қараган бўлса. 4. Ёнбошлаб ётиш: Чарчоқни камайтиради, она ва бола учун қон айланишини яхшилайди ҳамда дам олиш имконини беради. 5. 🤝Турмуш ўртоғи ёки таянчга суяниб туриш Тана эркин ҳаракатланади, оғирлик енгил тақсимланади ва ўзингизни хотиржам ҳис қилишга ёрдам беради. ⚠️Муҳум эслатма: Ҳар бир аёл учун энг қулай ҳолат турлича бўлиши мумкин. Агар шифокор ёки акушер маълум бир ҳолатни тавсия қилса, албатта шу тавсияга амал қилинг.
88 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
Фотография
click to show
113 ·
I
Сиз туғруқ ҳақида яна қайси мавзуда маълумот олишни хоҳлайсиз? 💬Изоҳларда ёзиб қолдиринг. Олий тоифали врач акушер-гинеколог Мавсума Сатторовнага боғланиш учун «Доктор O» клиникасига ташриф буюринг Мурожаат учун: 📞 +998 97 911 70 40 📌 Манзил: Самарқанд шаҳри, Машъал кўчаси, 10-уй
115 ·
23 August 2026
Видео
IMG_8685.MP4 · 3.5 MB · click to show
🧬 СПЕРМАТОЗОИДЛАР ҲАҚИДА 10 ТА МУҲИМ ФАКТ! 👨🏻‍⚕️ «Эркак саломатлигида сперматозоидлар сифати жуда муҳим. Улар ҳақида нималарни билиш керак?» 🧬 1. СПЕРМАТОЗОИД НИМА? Эркак жинсий ҳужайраси бўлиб, тухум ҳужайрасини уруғлантиришда иштирок этади. 🔬 2. ҚАЕРДА ҲОСИЛ БЎЛАДИ? Асосан уруғдонларда ҳосил бўлиб, етилиш жараёнидан ўтади. ⏳ 3. ҚАНЧА ВАҚТДА ҲОСИЛ БЎЛАДИ? Сперматозоидларнинг ҳосил бўлиши ва етилиши бир неча ҳафта давом этади. 📊 4. ФАҚАТ СОНИ МУҲИММИ? Йўқ. Сонидан ташқари ҳаракатчанлиги ва морфологияси ҳам муҳим. 🚬 5. ЧЕКИШ ЗАРАРЛИМИ? Ҳа. Чекиш сперматозоидлар сони, ҳаракатчанлиги ва сифатига салбий таъсир қилиши мумкин. 🍺 6. АЛКОГОЛЧИ? Кўп ва мунтазам истеъмол қилиш репродуктив саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин. 😴 7. СТРЕСС ВА УЙҚУЧИ? Доимий стресс ва уйқу етишмаслиги ҳам организмнинг репродуктив функциясига таъсир қилиши мумкин. 🌡️ 8. ИССИҚЛИК ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ? Узоқ вақт юқори ҳарорат таъсири сперматозоидлар ҳосил бўлишига салбий таъсир қилиши мумкин.
41 ·
🥗 9. ОВҚАТЛАНИШ МУҲИММИ? Ҳа. Мувозанатли овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга. 🧪 10. ҚАНДАЙ ТЕКШИРИЛАДИ? Сперматозоидлар сифати спермограмма орқали баҳоланади. ⚠️ ЭНГ МУҲИМ ЖИҲАТ: Фарзанд режалаштиришда нафақат аёл, балки эркак саломатлиги ҳам муҳим. 🤰🏻Агар ҳомиладорликка эришишда қийинчилик бўлса, эркак ҳам текширувдан ўтиши керак. 👶🏻Соғлом фарзанд режаси — икки томонлама масъулият! 📌 Сизга қайси мавзу қизиқ? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.
37 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
Фотография
click to show
⚠️ЧЕКИШ СПЕРМАТОЗОИДЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ? 🚬 Чекиш нафақат ўпкага, балки эркакларнинг репродуктив саломатлигига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Тамаки тутуни таркибидаги зарарли моддалар: 🔴 сперматозоидлар сонини камайтириши мумкин; 🔴 сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини пасайтириши мумкин; 🔴 сперматозоидлар шакли ва сифатини ўзгартириши мумкин; 🔴 ДНКсига зарар етказиши мумкин; 🔴 ҳомиладорликка эришиш имкониятига салбий таъсир қилиши мумкин. 👨‍👩‍👦 Агар фарзанд режалаштираётган бўлсангиз, чекишни ташлаш — репродуктив саломатлик учун муҳим қадам. 💚 Соғлом сперматозоид — соғлом келажак сари қадам! 📌 Репродуктив саломатлик бўйича муаммолар кузатилса, уролог-андролог ёки репродуктологга мурожаат қилинг. 👩🏻‍⚕️ Олий тоифали врач акушер-гинеколог Мавсума Сатторовнага мурожаат қилиш учун «Доктор O» клиникасига ташриф буюринг. 📞 +998 97 911 70 40 📍 Самарқанд шаҳри, Машъал кўчаси, 10-уй Мўлжал: Суғдиёна маскани
40 ·
Фотография
click to show
Фотография
click to show
40 ·
Видео
IMG_8708.MP4 · 22.1 MB · click to show
Қувончли кун… Бугун мен ва яқинларим учун қалбимизга бир умр муҳрланадиган, ниҳоятда қувончли ва бахтли кун бўлди. 🤍 Фарзандларининг ютуғини кўриш, уларнинг ўз орзулари сари қадам қўяётганини гувоҳи бўлиш — ҳар бир она учун энг улуғ бахтлардан бири. Қизим Раънонинг тиббиёт институтига, кичик ўғлим Ойбекнинг эса ихтисослаштирилган мактабга имтиҳон натижалари асосида грант билан ўқишга қабул қилингани қалбимизни чексиз қувончга тўлдирди. 🥹❤️ Бу кун мен учун шунчаки фарзандларимнинг ўқишга кирган куни эмас, балки уларнинг камолини, меҳнати ва интилишларининг самарасини кўрган энг бахтли кунларимдан бири бўлди. Фарзандларим, сизлар билан фахрланаман! Илм йўлингиз доимо очиқ, қадамларингиз баракали, келажагингиз ёруғ бўлсин. 🤲🏻 Шу қувончли кунларда ёнимда бўлиб, самимий табриклаган, дуолари билан қўллаб-қувватлаган барчангизларингизга акажонимга, опажонларимга, ва яқинларимга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Сизларнинг дуо ва яхши тилакларингиз биз учун жуда қадрли.
44 ·
I
Alloh им барча фарзандларимизнинг умрини, илмини ва ризқини зиёда қилсин, уларни эл-юртга наф келтирадиган, солиҳ ва комил инсонлардан қилсин. 🤲🏻❤️
44 ·
Архив по месяцам
Open in Telegram Каталог площадок Искать в ChatCrawler

A snapshot of an open public feed from the search index ChatCrawler — “Google for public Telegram”; refreshed as the venue is crawled. Times are UTC.

Public content only, official Telegram API. About · FAQ · What we do not do · Remove a page · Catalog