Ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи миқдорини “кўрсатиш” фойдали(ми)?
Сир эмаски, кичик ва ўрта бизнеснинг аксарият қисмида раҳбардан тортиб қоровулгача барча ходимларнинг расмий иш ҳақи миқдори бир хил - 1 271 000 сўм. Чунки, бизнес эгаси камроқ солиқ тўлашни истайди. (Кам солиқ тўлашга интилиш нормал ҳолат).
Аслида ҳам камроқ солиқ тўлайдими? Буни фақатгина иш ҳақи харажати мисолида кўриб чиқамиз.
1. Сотишдан тушум - 100 млн сўм.
Таннарх - 80 млн сўм.
Иш ҳақи - 4 млн сўм.
Ижтимоий солиқ - 480 минг сўм.
Солиқ тўлангунга қадар фойда - 15,52 млн сўм. (100-80-4-0,48)
Фойда солиғи 15% - 2,328 млн сўм.
Соф фойда - 13,192 млн сўм.
Бюджетга тўланган жами солиқ - 2,808 млн сўм.
2. Сотишдан тушум - 100 млн сўм.
Таннарх - 80 млн сўм.
Иш ҳақи - 1,271 млн сўм.
Ижтимоий солиқ - 152,52 минг сўм.
Солиқ тўлангунга қадар фойда - 18,577 млн сўм. (100-80-1,271-0,152)
Фойда солиғи 15% - 2,786 млн сўм.
Соф фойда - 15,79 млн сўм.
Ходимга 4 млн иш ҳақи ҳисобланганда, даромад солиғи ушлаб қолингандан сўнг қўлига 3,52 млн сўм тегади. 3,52 млн сўм иш ҳақи бўлиши учун яна 2,401 млн “конверт”да тўланади. Бу суммани тадбиркор дивиденд қилиб пул ечиб, шундан иш ҳақи қилиб бермоқда. Демак, 126,3 минг сўм дивиденд солиғи ҳам тўлайди.
Бюджетга тўланган жами солиқ - 3,217 млн сўм.
Демак, ҳодимлар иш ҳақи тўлиқ ҳисобланса, корхона камроқ солиқ тўлайдими?
Ҳа, камроқ солиқ тўлайди. Корхонага солиқ юки камроқ бўлади. Лекин унутмайликки, хусусий секторнинг аксарият корхоналарида ҳали-ҳамон ходимларнинг даромад солиғи ҳам корхона ҳисобидан тўлаб берилади. Ҳодимлар ҳеч қандай солиқ тўлашмайди (негалигини билмайман).
Хулоса шуки, ҚҚС ва фойда солиғи тўловчи корхона ходимлар даромад солиғини тўлаб бермаса, иш ҳақини тўлиқ ҳисоблагани фойдалироқ.
@avantaj_buxgalteriya