🕵️♂️🕵️♂️🕵️♂️🕵️♂️
Таиланддан олиб келинган синтетик наркотиклар фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди.
Жумладан, “Бангкок – Тошкент” йўналишида учиб келган 2004 йилда Жиззах вилоятида туғилган ва 1993 йилда пойтахтда туғилган 2 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортида текширувдан ўтказилди.
Натижада, уларга тегишли юклар ичида шиша ва алюминий идишларга қадоқлаб, яширилган 4,6 кг “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, уларнинг пойтахтдаги яшаш манзили кўздан кечирилганда 1,5 литр гашиш мойи ва 8 литр эритувчи воситалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Батафсил:
https://uza.uz/posts/894734
Телеграм каналларимиз